...
МЕНЮ
ONLINE TV

Оиласининг “оқ фотиҳа”сини олмаган жуфтлик қариндошлари томонидан ўлдирилди


15:23, 29.11.2017 Олам
 6 026

Қўлга олинган шахслар жуфтликни қабила кенгашининг қарори билан пичоқ билан ўлдирганликларини тан олишган.

Покистоннинг Карачи шаҳрида яқинда турмуш қурган ёш жуфтлик ўз қариндошлари томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда “Independent” нашри хабар берди.
 
24 ёшли Абдулла Хади ва 19 ёшли Хасину Биби ноябрь ойи бошида яқинларининг розилигисиз турмуш қуришган эди. Орадан кўп вақт ўтмай, уларнинг жасадлари қабристондан топилди.
 
Жуфтликни ўлдирганликда гумон қилинган 10 шахс қўлга олинди. Улар Хадининг отаси ва унинг бошқа оила аъзоларидир. Бибининг отаси яширинган.
 
Қўлга олинган шахслар жуфтликни қабила кенгашининг қарори билан пичоқ билан ўлдирганликларини тан олишган. Улар ёш оила “маданият қоидаларига нисбатан ҳурматсизлик қилиш” айбини қўйишган. 
 
Айтиш керакки, Покистонда ҳар йили мингга яқин аёллар шунга ўхшаш сабаблар билан қурбон бўладилар. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Покистон Карачи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!