Европарламент тадқиқотлар маркази ҳисоботи.
Россиянинг аралашуви сабабли Вашингтоннинг Марказий Осиё давлатларига таъсири сусаймоқда, деб хабар бермоқда RussiaToday сайти Европарламент тадқиқотлар маркази ҳисоботига асосланиб.
“Марказий Осиёга АҚШнинг таъсири сусайишига Афғонистондаги ҳарбий амалиётнинг кўлами қисқаргани сабаб бўлди. Аммо, бунга Марказий Осиё давлатларининг Россия таъсир доирасига қайтгани асосий сабаб бўлиб хизмат қилмоқда. Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон Россиянинг ҳарбий ҳамкорлари ҳисобланади. 2014 йил Россия таъсирида Қирғизистон “Манас” авиабазасини АҚШга ижарага бериш билан боғлиқ шартномани тўхтатган эди”, - дейилади ҳисоботда.
Ҳужжатда АҚШ Афғонистонга Россия ҳудудида қурол-яроқ ташиш имкониятини йўқотгани қайд этилади. 2015 йил Россия бош вазири Дмитрий Медведев 2008 йилдан буён АҚШнинг қурол ташишига қўл келаётган Шимолий тармоқ бўйича транзитни ёпди, дейилади сайтда.
Бундан ташқари, Марказий Осиё мамлакатларида савдо-сотиқ бўйича ҳам Вашингтон Москвадан ортда қолмоқда. 2016 йил АҚШнинг ҳудуддаги савдо ҳажми 2,4 % бўлган бўлса, Россиянинг бу борадаги кўрсаткичи 18% ташкил қилган.

Нозимахон Абдураҳимова