Мисрда ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича Россия-Миср қўшма комиссиясининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Россия Мудофаа вазирининг Миср президенти Абдул-Фаттоҳ Ас-Сиси билан учрашуви бўлиб ўтилиши кутилмоқда. Бу учрашув давомида халқаро ва минтақавий тинчлик масалалари муҳокама қилинади.
Hoursnews нашри хабарига кўра, Россия Мудофаа вазирининг Миср Мудофаа ва ҳарбий саноат вазири билан учрашуви ҳам режалаштирилган. Бунда икки томонлама ҳарбий-техник алоқаларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.