Қўлга олинган шахслар жуфтликни қабила кенгашининг қарори билан пичоқ билан ўлдирганликларини тан олишган.
24 ёшли Абдулла Хади ва 19 ёшли Хасину Биби ноябрь ойи бошида яқинларининг розилигисиз турмуш қуришган эди. Орадан кўп вақт ўтмай, уларнинг жасадлари қабристондан топилди.
Жуфтликни ўлдирганликда гумон қилинган 10 шахс қўлга олинди. Улар Хадининг отаси ва унинг бошқа оила аъзоларидир. Бибининг отаси яширинган.
Қўлга олинган шахслар жуфтликни қабила кенгашининг қарори билан пичоқ билан ўлдирганликларини тан олишган. Улар ёш оила “маданият қоидаларига нисбатан ҳурматсизлик қилиш” айбини қўйишган.
Айтиш керакки, Покистонда ҳар йили мингга яқин аёллар шунга ўхшаш сабаблар билан қурбон бўладилар.