...
МЕНЮ
ONLINE TV

Оғир жиноятларни содир этган шахслар устидан маъмурий назорат ўрнатилади


11:42, 08.01.2019 Жамият
 3 092

“Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Кеча, 7 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ҳукумат аъзолари, қатор вазирлик, идоралар, давлат ташкилотлари ва жамоат бирлашмалари вакиллари билан бир қаторда, халқ депутатлари Тошкент шаҳри ва пойтахт туманлари Кенгашлари депутатлари ҳам қатнашди.
 
Мажлисда қизғин муҳокама этилган масалалардан бири “Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бўлган.
 
Қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикасининг жиноят қонунчилиги ҳужжатларига мувофиқ, амалиётда айрим тоифадаги шахслар, хусусан, хорижий мамлакатларда бўлган давр мобайнида оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этган шахслар устидан маъмурий назорат ўрнатилади. Шу нуқтаи назардан, Вазирлар Маҳкамаси томонидан 1992 йилдаги амалдаги қонуннинг янги таҳрири тариқасида киритилган ушбу лойиҳа рецидив ва бошқа жиноятларнинг олдини олишда самарали восита бўлган маъмурий назорат институтини янада такомиллаштиришга қаратилган. Депутатларнинг  таъкидлашича, озодликдан маҳрум этиш жойларидан чиққандан кейин маъмурий назоратга олинган шахслар томонидан жиноятлар содир этилишининг олдини олиш, маҳкумни тузатиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтиришга хизмат қиладиган мазкур қонун лойиҳаси бир пайтнинг ўзида ички ишлар органларининг ушбу йўналишдаги фаолияти самарадорлигини оширишга ҳам ёрдам беради.
 
Лойиҳа норма ижодкорлиги талабларидан келиб чиқиб, масъул қўмита томонидан жиддий ишланган ва янги, тугал қонун шаклига келтирилган. Унга кўра, 21 та модда қайта ишлаб чиқилган ва 6 та янги модда киритилган. Қонундаги ҳаволаки нормалар чиқариб ташланган. Назоратни ўрнатиш, амалга ошириш, назоратни тугатишни ўзида ифода этган нормаларга аниқлик киритилган. Маъмурий назорат ўрнатиладиган шахслар тоифаси қисқартирилиб, бундай шахсларга  белгиланадиган чекловларга аниқлик киритилиб, уларнинг сони камайтирилган. Маъмурий назоратни муддатидан олдин олиб ташлашни белгиловчи нормалар билан бойитилган. Ана шундай жиддий ўзгаришлардан сўнг лойиҳа тўғридан-тўғри ишлайдиган қонунга айланди. Муҳокамалар, тортишувлардан сўнг қонун лойиҳаси қабул қилинди.
 

Теглар:Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар