...
МЕНЮ
ONLINE TV

Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати КХДРда эмас, Ўзбекистонда ўтказилади


19:14, 03.10.2017 Спорт
 3 775

Жаҳон чемпионати мусобақаларининг Тошкентга кўчирилиш сабабларига ойдинлик киритилмаган.

Куни кеча Румия пойтахти Бухарестда Халқаро оғир атлетика федерацияси Ижроқўмининг йиғилиши ўтказилди.
 
Унда 2018 йилда Шимолий Корея пойтахти Пхеньянда бўлиб ўтиши лозим бўлган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати Тошкентга кўчирилиши ҳақида қарор қабул қилинган.
 
Маълум бўлишича, IWF Ижроқўм йиғилишидан бироз вақт ўтиб, ташкилот расмий сайтида ҳам эълон қилинган, бироқ кўчирилиш сабабларига ойдинлик киритилмаган.
 
Эслатиб ўтамиз, КХДР жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқини 2016 йилда қўлга киритган.
 
Пхеньяндан ташқари уни ўтказиш учун Минск (Белоруссия), Эйлат (Исроил), Анахайм (АҚШ) ва Тошкент (Ўзбекистон) кураш олиб борганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати КХДР Тошкент Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!