Низомиддин Шуҳратов укаси Воҳид Каримовнинг кўкрак қафасига ошхона пичоғи билан уриб, унга тан жароҳати етказган.
Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида, 5 август куни соат 19.00 да, Ангрен шаҳар 5/4-даҳа, 8-уй, 21-хонадонда яшовчи 1978 йилда туғилган Низомиддин Шуҳратов (исмлари ўзгартирилган) Ангрен шаҳар Охангарон кўчасида жойлашган “Малика” номли дала-ҳовли олдида ўзаро жанжаллашиб, ўгай укаси, шу манзилда яшовчи 1982 йилда туғилган Воҳид Каримовнинг кўкрак қафасига ошхона пичоғи билан уриб, унга тан жароҳати етказган.
Натижада жабрланувчи шифохонага ётқизилган. Шифокор маълумотномасида Воҳид Каримов “чап томон кўкрак қафасида, қорин бўшлиғига кириб борган кесилиб санчилган жароҳатлар” олганлигини қайд этган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув-тергов ишлари бошланган.
Зоҳиршоҳ Жўраев