
Россия федерациясидан автобусда келаётган Ўзбекистон фуқаролари Иргиз шаҳарчаси яқинида - 23 даражали совуқда қолиб кетишди.
Россия федерациясидан Ўзбекистонга келаётган йўловчилари бор автобус, Иргиз шаҳарчаси яқинида бузилиб қолган. Автобуснинг бузилиши натижасида унинг ичида бўлганлар совуқда қолиб кетишади. Агарда полиция вакиллари Ўзбекистон фуқаролари тақдирига бефарқ бўлишганида эди, бу вазият аянчли фожеа билан якун топарди. Чунки, ўша кунги ҳаво ҳарорати минус 23 даража бўлган. Автобусда 48 нафар Ўзбекистонлик йўловчи бўлган.

Автобус бузилган жойга етиб келган полиция назоратчилари вазиятга тўғри баҳо бериб, Фавқулодда вазиятлар хизматига тегишли махсус техникани чақиришган ва йўловчиларни трассада ўрнатилган махсус иситиш пунктига олиб боришган. Tengrinews.kz нашри хабарига кўра, бу ерда йўловчилар исиниб олишган ҳамда улар чой билан меҳмон қилинганлар.