Одил Абдуқаҳҳоровга кўра, эстрада санъати соҳасида фаолият юритаётган ижодкорлар учун барча зарур шарт-шароитлар яратиб берилишига қарамай, кўпгина хонандалар бундай имкониятлардан тўғри фойдалана олмаяпти.
Одил Абдуқаҳҳоровга кўра, эстрада санъати соҳасида фаолият юритаётган ижодкорлар учун барча зарур шарт-шароитлар яратиб берилишига қарамай, кўпгина хонандалар бундай имкониятлардан тўғри фойдалана олмаяпти. Айниқса, давлат томонидан мукофот ва унвонларга лойиқ кўрилган таниқли хонандаларда талабчанлик йўқолиб, бораётганлиги, хонандаларининг репертуаридан ўрин олган қўшиқлар мазмунан саёзлиги, бадиий жиҳатдан бўшлиги, мусиқаси ва ижро маҳорати талаб даражасида эмаслиги, хонандалар асосан тўй-ҳашамлар билан банд бўлиб, янги ижод намуналари яратишга етарли эътибор қаратмаётганлиги қайд этилди.
Қолаверса, миллий-маънавий қадриятларга, одоб-аҳлоқ меъёрларига зид бўлган қўшиқлар, эфирга узатилаётганлиги ҳам танқид остига олинди. Ижтимоий тармоқлар орқали турли хил беҳаё ҳатти-харакатлар акс эттирилган фото сурат ва видео роликлар учраб тураётгани эса санъаткорларнинг тарбияси билан жиддий шуғулланиш кераклигини англатмоқда.
Бу ҳақда сўз борар экан, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори “Эстрада хонандасининг шахсий ҳаёти йўқ, у саҳнага, одамлар орасига чиқдими, уни мухлислар таний бошладими, демак, бу менинг шахсий ҳаётим деб истаганини қилолмайди”, дейди.
Шуларни олдини олиш мақсадида Муассасада “Маънавият соатлари” бир неча бор ўтказилди ва айрим хонандаларга огоҳлантириш берилди.