...
МЕНЮ
ONLINE TV

Одамларни уриб кетган поезд ҳайдовчиси сўроқ қилинмоқда


16:31, 28.11.2016 Олам
 3 456

Мудҳиш воқеа тасодифми ёки қасддан қилинганми номаълум. Суриштирув ишлари бошланган.

28 ноябрь куни эрталаб Нидерландиянинг Неймеген шаҳрида поезд бир неча кишини уриб кетди. Жабрланганлар орасидан 2 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда “Libre” газетаси ёзмоқда.
 
Юз берган ҳалокатдан сўнг Кёйк ва Неймеген шаҳарлари ўртасидаги поезд қатнови вақтинча тўхтатиб қўйилди. Бу ҳудудда автомобиллар ҳаракати ҳам чекланган.
 
Айни вақтда воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда. Газетада келтирилишича, ҳалокат қасддан қилинган бўлиши ҳам мумкин. Ҳозирда поезд ҳайдовчиси тергов қилинмоқда.
Дурдона Расулова

Теглар:Нидерландия Поезд ҳайдовчиси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!