...
МЕНЮ
ONLINE TV

Одамлар нима деди? Бабаянми, ЎФФми, болалар футболими? Ким айбдор?


14:14, 19.06.2017 Спорт
 17 282

Ўша болачанинг айтиши бўйича, ўйинга тушиши учун ота-онаси 3 миллион сўм пул тўлабди. Айтишича, муҳимроқ ўйинда ўйнаш учун ўз ставкалари бор экан.

Ўтган ҳафтада футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўйинлари энг кўп муҳокамага сабаб бўлди. Футбол ишқибозлари бош мураббий Самвел Бабаяннинг истеъфосини талаб қилиб, акция ҳам ўтказишди. Лекин Ўзбекистон футбол федерацияси қарор чиқариб, Самвел Бабаян бош мураббийлик постида камида жорий йилнинг 5 сентябрига қадар қолишини айтди.
 
Шу мақсадда “Одамлар нима дейди?” рукнининг навбатдаги сонини ўзбек футболига бағишлаган эдик. Унда ўзбек футболини ривожлантириш, уни янада юқори чўққиларга олиб чиқиш учун қандай ислоҳотлар ўтказилиши керак каби саволлар орқали жамоатчилик фикри ўрганилди.
 
Кўпчилик ҳозирги бош мураббийни бош айбдор санаб, унинг истеъфосини талаб қилган. Лекин бунга энди кеч, чунки Ўзбекистон футбол федерацияси қарор қабул қилиб бўлди. Футбол мухлислари камида 5 сентябргача кутишга мажбур, агар ЎФФ ўзидан ташаббус қилиб, халқ дардига қулоқ тутмаса.
 
Айримлар айнан ЎФФ раҳбариятининг қарорларидан норозилигини билдирган, уларнинг кўп ваъда бериб, аксариятини бажармаслигини таъна қилган. Мисол тарзида ЎФФ президенти Мираброр Усмоновнинг “Пахтакор” хусусидаги ваъдаси эсга олинган.
 
Шунингдек, мухлисларнинг бир қисми барча муаммо тизимда эканини, болалар спорти тизимини қайтадан кўриб чиқиб, ислоҳот ўтказиш кераклиги, порахўрлик ва таъмагирлик эвазига футбол ўйнатишларга чек қўйиш лозимлигини таъкидлашган. Айримлари ўз ҳаёти мисолида порахўрликка гувоҳ бўлганларини ёзишган. Бунисига бир нима деёлмаймиз, чунки исботимиз йўқ. Лекин бир нима дея оладиган мутасадди ташкилотлар бир ўйлаб кўришар балки.
 
Қуйида эса жонкуяр футбол ишқибозлари ва мутахассисларининг фикрларидан намуналар келтирамиз.
 
Ёқубжон Бобожонов, UzReport TV телеканали Спорт таҳририяти бош муҳаррири, спорт журналисти:
 
“Бугунги кунда жамиятимизнинг ҳар бир соҳасида катта ўзгаришлар, янгиланишлар кузатилмоқда. Менинг фикримча, мамлакатимиздаги футбол тизимида ҳам туб ислоҳотлар қилиш вақти келди. Шу пайтга қадар футболга ҳукумат даражасида жуда катта эътибор қаратиб келинмоқда. Катта маблағлар сарфланяпти, футбол инфраструктураси яхшиланиб бормоқда. Эндиликда шунга яраша натижа кўрсатиш вақти ҳам келди, деб ўйлайман.
 
Бунинг учун чет эллик мутахассисларни юртимизга жалб қилиш керак. Осиёда футболи ривожланган мамлакатларга назар ташлайдиган бўлсак (Япония, Жанубий Корея, Австралия), уларнинг барчаси хорижлик кучли мутахассислар ёрдамида футбол тизимини тўғри йўлга қўйиб олишган. Биз ҳам Европадан кучли футбол функционерларини юртимизга узоқ муддатли шартнома билан таклиф қилишимиз керак. Уларнинг катта тажрибаларига суянган ҳолда болалар футболидан тортиб, ўсмирлар, ёшлар ва миллий терма жамоа даражасидаги тайёргарлик ишларини тубдан янгилашимиз зарур. Шундагина биз ҳам Осиёда футболи кучли ҳисобланадиган терма жамоалар сафига қўшила оламиз. Жаҳон чемпионати йўлланмалари эса биз учун оддий ҳолга айланади. Асосий мақсад ЖЧга йўлланмани қўлга киритиш эмас, рақобатбардош футбол намойиш қилиш бўлади”.
 
Толиб Раҳматов, 23:03 16.06.2017
 
Бугунга келиб, Ўзбекистон футболи ва ЎФФ ислоҳ қилишга жуда муҳтож. Биз жаҳон чемпионатига чиқишни жуда хоҳлар эканмиз, тизимни янгилашимиз шарт. Бизда иқтидорлар етарли, уларга эътибор жуда ҳам кам. Менинг фикрим шундан иборатки, миллий терма жамоада ёшлар майдонга мукофот пули ёки манфаат кўзлаб эмас, Ватан туйғусини ҳис қилиб тушишлари учун ҳар қандай ишни амалга оширган бўлар эдим.
 
Бизда федерациядан тортиб мураббийлар штати ҳам ажратилган маблағларни тўғри сарф қила олишмайди. Сабаб манфаат бўлса керак, яна билмадим, агар ажратилган маблағлар тўғри тақсимланса, мусобақалар давомида федерация ва мураббийлар биринчи ўринга Ватан туйғуси ор-номус масъулият билан ёндашишса, ишонинг, бизга четдан мураббий керак эмас. Ўзимизда ҳам мундиалга олиб чиқа оладиган мураббийлар бор. Четдан мураббий келишининг яхши ва энг фойдали томони – терма жамоа учун ажратилган пуллар тўлиқ терма учун ишлайди.
 
Давронбек Абдуманнобов, 03:46 17.06.2017
 
Федерацияга Шавкат Мирзиёевдек ишлайман деганни раҳбар қилиш керак. Ишлаш принципини янгилаш лозим. Янгиланган принцип бир нарсани, яъни соғлом рақобатни таъминлай олса, бошқа иш қилиши шарт эмас. Қолгани ўзи бўлади, мураббий таниш-билиш, ўйинчилар таниш-билиш бўлгач, ҳеч қачон ҳеч нима ўзгармайди.
 
Дониёр, 09:40 17.06.2017
 
Терма жамоамиз биринчи навбатда бош мураббийини алмаштириши керак. Бош мураббийликка бир неча номзодларни айтишим мумкин: Миржалол Қосимов, Вадим Абрамов ва Виктор Жалилов. Виктор Жалиловни номзодлар рўйхатига қўшганимнинг сабаби шуки, у ҳар бир футболчи билан индивидуал ишлайди ва натижага биринчи навбатда эътибор беради.
 
Энди футболчиларга келсак, биз ҳар доимгидек ўша аввалги ўзимиз билган футболчиларни кўрамиз, холос. Нима, МТЖ мураббийлари улардан бошқаларини кузатишмайдими? Бизда шундай футболчилар борки, баъзи футболчилардан минг чандон яхши ўйнай олади. Уларни сизга айтиб ўтишим мумкин: "Насаф"дан И.Кенжабоев, "Навбаҳор"дан Ғ.Комилов, А.Турғунбоев каби кўплаб ёш футболчилар бор. Уларни ҳам МТЖга таклиф қилиш керак. Дарвозабонга келсак, Лобановни умуман МТЖга чақирмаса ҳам бўлади, ундан кучли дарвозабонлар жуда кўп.
 
Мақсад, 11:51 17.06.2017
 
Бизга айни пайтда чет элдан мураббий жуда зарур. Аҳамият берсак, Осиёнинг деярли барча жамоаларида чет эллик мураббий ишламоқда. Нима сабабдан бизда бу йўлга қўйилмагани қоронғу.
 
Нодир, 00:29 19.06.2017
 
Ҳурматли ЎФФ раҳбарлари, сизлардан илтимос, кабинетлардан чиқиб, халқ ичидаги дардларини эшитинглар. Бутун Ўзбекистондаги вазирликлар, ташкилот раҳбарлари халқ ичида. Муҳтарам Президентимиз қайси вилоятга борса, шу ердаги оддий халқ билан учрашади ва дардини эшитади. Шундай қилишни вазирлардан ва бошка раҳбарлардан талаб қилмокда. Афтидан сизлар буйруқни кутмоқдамисизлар. Бўлмаса, Ўзбекистон МТЖ икки ўйинда мағлубиятга учради ва миллионлаб ишқибозларни ранжитди. Сизлар ҳатто бунинг сабабларини ишқибозларга тушунтириб бермадингизлар ва қўйингки, ўйинларда нима қилмоқчи эканингизни айтмадингизлар. Қачон сизлар элим-юртим, деб ишлайсизлар. Сизлардан илтимос, ўзбўларчилик, расмиятчилик ва ишга совуққонлик билан қарашларни йиғиштириб, жонкуярлик билан ишласаларингиз, албатта, ЖЧга чиқамиз.
 
Ҳусен Холмуродов, 19:48 17.06.2017
 
Ўзбек футболини ривожлантириш учун, энг аввало, ЎФФ таркибини тўлиқ алмаштириш лозим. Мираброр Усмоновдан, керак бўлса, қоровулигача алмаштириш керак, ўзбек футболига ичи ачиганда Бабаянга яна имконият бермасди. Бундан ташқари, МТЖга жонкуяр ва тажрибали мураббий ва янги ёш, истеъдодли футболчилар жудаям зарур.
 
Анвар Якубов, 17:02 17.06.2017
 
Ўзбек футболини журналистларимиз ҳам орқага тортишяпти. Футбол соҳасида бирорта мард журналист қолмаган. Шу вақтгача мен жаноб Мирабрордан интервью олган, у кишига ўзининг ичидаги саволлари билан мурожат қилолган бирорта мард журналистни кўрмадим. Журналистларимиз ЎФФдан қўрқиб, тўғри савол бера олишмайди. Бундан бошқа муаммоларни ҳамма яхши билади. Яқинда журналистларимиз ўрнига иқтисодчилар интервью олишади.
 
Илҳом, 10:41 17.06.2017
 
ЎФФда катта ислоҳотлар амалга оширилиши керак. ЎФФ раҳбарияти ва МТЖ мураббийлар жамоасининг барча аъзолари таркибини алмаштириш керак. Аниқ мақсад қўйиш керак. Ватан тақдири ҳал бўляпти ахир. Европадан андоза олиш керак. Ҳозирда Бабаянни олиб, Қосимов ва энг сара мураббийни қўйган билан ҳеч нарса ўзгармайди. Сабаби, футболчилар таркиби ҳам нотўғри тузилган. Ёш бўлса-да, Европа майдонларида ўйнай оладиган юлдузли футболчиларимизнинг синов машғулотларида ўйинини назоратдан ўтказиш керак. Футболчиларимизнинг Роналду ва Мессидан кам жойи йўқ. Фақатгина техника ва жисмоний тайёргарлик йўқ. Қариндош-уруғчиликка чек қўйилиши лозим. Европадан яхши мураббий олиб келиб, унинг айтганини қилиш керак. Унинг ишига ҳеч ким аралашмаслиги лозим. Мураббийга ҳам аниқ мақсад қўйилганини тушунтириш лозим. Бу таркиб билан узоққа бориб бўлмайди. Наҳотки, боксчиларимиз бутун дунёни забт этишсаю, футболчиларимиз ҳеч нарса қилолмаса. Машинани ҳам тўрт шинаси ҳаракатга келтиради, мотори унга тезлик ва куч ато этади.
 
Фахриддин, 10:39 17.06.2017
 
ЎФФ томонидан Самвел Бабаянни ўз ўрнида қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинибди. Лекин нега қолдирилгани тўғрисида асосли расмий чиқиш қилинмади? Менинг ёшим 48 да, тахминан яқин 15 йилдан бери Станислав Андреев, Александр Гейнрих, Сервер Жепаров, улардан кейин Игорь Сергеев, Даврон Ҳошимов, Александр Лобанов, Азиз Ҳайдаров терма жамоанинг инвентарлари бўлиб келишмоқда. Шу кетишда пенсияга чиққанимизда ҳам шу ўйинчилар термада ўйнаса керак-ов.
 
Ҳали кеч эмас, терма жамоада ҳавони янгилаш керак. Виктор Жалилов, Равшан Ҳайдаров яхши мураббий бўлганида коптокка ўхшаб клубларни алмаштириб юришмас эди. Нега ҳеч ким Игорь Шквиринни эсга олмайди. Менимча, уни бош мураббийликка олиб келинса, ҳар хил бўлмаган мужмал гапларни гапириб, матбуот анжуманларини ўтказмасдан, аниқ ишларни амалга оширар эди. Шквирин халққа эмас, ЎФФда кимгадир ёқмаса керак.
 
Улуғбек Ашуралиев, 09:35 17.06.2017
 
Майдонда бутун бир мамлакат шаъни турганда аллақандай ўйинчию мураббийни ўйлаб, унинг ишсиз қолиши бу бир оддий нарса, шунинг учун таркибни ҳам, мураббийлар штабини ҳам ўзгартириш керак. Агар бунинг иложи йўқ экан, ҳар биримиз 5-6 яшар ўғлимизни футболи ривожланган Европа футбол академияларига юборайлик, шунда 2030-34 ёки 2038 йилда биз мундиалда ўйнармиз. Бошқа чора кўрмаяпман, чунки 1996-2017 – бу 21 йил дегани. Ҳали ҳам имкониятларимиз ўша-ўша.
 
Музликлар юрти Исландия Евро-2016да нималар қилди, Уэьлс-чи? Австралия-чи? Осиёга ўтиб, ўзининг яримта имкониятини бутун қилиб олди. Бунинг ҳаммаси ўша 21 йил ичида бўлди. Энди биз битта саралашда 50% натижали терма жамоа раҳбариятини алмаштиролмасак.
 
Яна бир чора – бу муаммони расмий равишда Президентимизга мурожаат қилайлик. Ҳали деярли 75 кун бор, ахир Эрон аввалги ЖЧ саралашида камбэк килганда биз бутун халқ бир бўлиб ҳали 100% имконият турганда эплолмасак, уят бўлар.
 
Жалолидин, 06:41 17.06.2017
 
Менимча, қанчалик мураббий алмашмасин, футболчилар ўз устиларида ишламасалар, машғулотларда жон бериб тайёрланмасалар, бефойда! Агар аҳамият қилган бўлсангиз, кўп техник хатолар, ноаниқ пас узатишлар учраяпти. Бунақа ўйинни кўриб, футболчи машғулотда кун бўйи нима билан банд деб ҳайрон бўласан!
 
Алишер, 03:52 17.06.2017
 
Биринчи ўринда, футбол хўжалигимизни профессионаллар бошқариши лозим. Футболни яхши кўриш ва пулдор бўлиш етарли эмас. ЎФФ ҳам, ПФЛ ҳам ўта қониқарсиз бошқарилмоқда. Иккинчидан, миллий чемпионатимиз тўғри йўлга қўйилмаган. Кескин рақобат ва адолат таъминланиши жуда муҳим. Мусобақани икки босқичдан иборат қилиш керак. Маълум бир босқичдан кейин ҳаммаси бошидан, чемпионлик ва чемпионатда қолиш учун курашадиган иккита гуруҳ мусобақа олиб бориши керак. Учинчидан, стадионларни инвестицион мажбурият ҳисобига клубларга бериш жараёнини бошлаш лозим. Клубларни муҳим даромад манбаини давлат аралашувидан холи қилиш вақти келди. Яна бир шарт сифатида клуб ва ўйинчи ўртасидаги шартноманинг энг кам муддати сифатида 2 йил қилиб белгилаш шарт. Бу клублардаги мунтазамликни таъминлашнинг муҳим омилларидан бири бўлади.
 
Instagram ижтимоий тармоғи орқали изоҳ қолдирган мухлислар
 
Yuldashalinurmatov
 
Тўғриси, мен 25 йилдан бери футбол ишқибозиман. Ўзбекистон мустақил бўлганидан бери бунақа паст савиядаги ўйин кўрсатмаган. Қосимов, Фёдоров, Лебедев, Мақсудов, Абдураимов, ака-ука Дўрмонов, Ширшов, ака-ука Шацких Бозоров, Бугало ва бошқалар ўйнашган вақтда ҳам ЖЧга чиқолмаганмиз, аммо бу эркакларда Ватан ҳисси бор эди, жонини бериб ўйнашарди, ҳозиргиларга ўхшаб оёғи қалтирамасди.
 
alisher___xolmuratov
 
Биринчи навбатда, эскича дунёқарашга эга раҳбарларни ўзгартириш керак ва дунё футболидан хабари бор ёш, футболни севадиган мутахассисларни раҳбар қилиш керак. Бу биринчи ва асосий ишимиз. Кейинги ўринда мураббийлар штабини (хорижлик мураббийга) ўзгартириш керак.
 
leon_7886
 
Ўзбек футболининг ТЖ ва чемпионатдаги жамоаларига аслида қайси қандай жамоалигини, ҳақиқий талантлар танилиши учун биргина ЎФФ президентлигига дунё миқёсидаги ғалабаларни ҳамёнига тушадиган пуллардан устун қўя оладиган, футбол учун жонини берадиган муносиб номзод тайинлансагина, Ўзбекисотон ТЖ ва жамоалари халқаро чемпионатлар финал босқичларининг нафақат гуруҳ ўйинларида, балки плей-офф баҳсларида ҳам муносиб ўйин кўрсата олади. Бунга Ўзбекистонда талантлар етарлича.
 
milaya_xozayushka
 
Исмим Зебо. Мен ўғлимни “Бунёдкор”га олиб бордим. Ўша ерда футболчи бўласан деб. У пайтда БЎСМ ва Тошкент шағридаги маҳаллий жамаоларда ўйнаб юрарди. Ўғлим иккала жамоада ўнг қанот ҳимояда ўйнар эди ва жамоалар орасида чемпионатлар бўлганида талашиб қолишарди. Энг яхши ҳимоячи сифатида олган бир нечта медаллари бор.
 
Энди мақсадга ўтсам. “Бунёдкор”га олиб борган пайтимда мураббийни кутиб туриб, ўғлим тенги бир болакай билан гаплашиб қолдим. 2004 йилда туғилганлар жамоаси таркибида Қозоғистондан ўртоқлик учрашувидан қайтишган пайт экан. Ўша болачанинг айтиши бўйича, ўйинга тушиши учун ота-онаси 3 миллион сўм пул тўлабди. Айтишича, муҳимроқ ўйинда ўйнаш учун ўз ставкалари бор экан. Захирада қолмаслик учун ...$, ўйинга бориш учун ...$, маҳаллий ўйинларга тушиш учун ...$, чет элга бориб захирада ўтириш учун ...$ ёки ўйинга тушиш учун ...$. Бунақа нарх-наволарни эшитиб, қўрқиб кетдим. Ўша пайтдаги мураббий билан учрашиб, гаплашиб кўрдим. Муомаласи умуман йўқ. Одамни менсимади. Қизиқиши кучли бўлган ўғлимнинг мўлтираб турган кўзларига ачиндим.
 
Juraevq
 
Биринчи ўринда футбол мактабларига киришни бепул қилиш керак, яъни порасиз. Ҳақиқий истеъдоди бор, болаларни қабул қилиш лозим. Фарғона футбол мактабига ўғлингизни олиб борсангиз, таниш бўлса 500 $, бўлмаса 800-1000 $га қабул қилишади. Унинг истеъдоди борми, яхши футболчи чиқадими, фарқи йўқ. Мана, футболимиз ривожланмаслигининг асосий сабабларидан биттаси – футбол ўйнашга таланти бор болаларнинг отасида пул йўқ, киргизолмайди. Шунинг учун биринчи ўринда ёш болаларга эътиборни қаратиш керак, деймизу, агар ҳозир шу масалалар ҳам ҳал бўлса, Ўзбекистон жаҳон чемпионатига чиқиши учун яна 15-20 йил керак бўлади.
Бобур Жалоов

Теглар:Самвел Бабаян Ўзбек футболи ЎФФ Мираброр Усмонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Шахло
11:50 05.07.2017

тренерни айби йук, футболчиларимиз уйнашни, югуришни билмаса нима килиши кере у бечора,


Абдуқодиров Каримжон
07:48 23.06.2017

Яхши, Бабаян ўрнида қолдирилган экан нима ҳам дердик. Энди Бабаян ҳеч ишламаган калласини бир ишлатиб, аввало, "Пахтакор"нинг у учун севимли бўлган ўйинчиларини МТЖдан йўқотиб, ўрнига бошқа жамоалардан, керак бўлса 1-лигадан истеъдодли ўйинчиларни жалб этиши лозим. Агар кўзларини катта-катта очиб атрофига боқса "Пахтакор"дан ҳам бошқа жамоалар ва уларда миллий терма жамоага лойиқ ўйинчилар борлигини бемалол кўра олади. Масалан "Бухоро"да Нагаев, "Обод"да, "Қўқон -2012" ва бошқа жамоаларда шундай ўйинчилар бисёрдир.


tahir
06:03 20.06.2017

Мана 20 йилдан ортик вакт давомида Узбекистон хукумати спортни ривожлантириш учун анча мехнат ва пул маблагларини сарифлаб куп сахоларда ютикларга эришлди.маслан-бокс,курашларнинг барча турлари,енгил атлетика,огир атлетика,спорт ва бадийи гимнастика,шахмат,шашка,теннис ва хакозалар. Олимпиада уйинларида юкори уринларини олиб,халкимизга канча хурсандчиликларни ином этишди.Бу сохаларда ишлаётган мутахасисислар уз ишининг устаси,нонини халол топиб ейиётганлини ва ватан учун жонини аямай ишлаётганлигини курсатишди. Лекин футбол сахосида бундай деб булмайди-масалан болалар футбол мактабига укишга кириш учун таниш билишлик авжига чиккан,мактабларда укиш савияси жуда буш,эски усулда укиш олиб борилади,хеч кандай юкори савияда булган чет элнинг илгор таржибалари кулланилмайди.Ёш футболчилар ёшлигидан футбол махоратда эмас кимнинг таниши ёки пули куп булса шу одам катта футболда уйнайди деган фикрга боради ва уз устида ишлашдан тухтаб шашти кескин сусайди ва махоратлари очилмай колади. Таниш билишлик,таъмагирликлар катта футболда яна улканлашиб боради.Шу ерда илгари хамманинг огзига тушган ёшлар бирдан йуколиб колади ёки паст лигаларда куриниб колади. Илгари пойтахт ва вилоят стадионларида мингаб ишкибозлар футбол уйингига тушиб,уйиндан бахраманд булишар эди,хозирги кунда стадионларга ишкибозлар тушиши кескин камайиб кетди,чунки куп уйинларнинг натижаси олдиндан маълум булганлиги ёки булмаса футбол уйинлари кундизи соат 14оо,16оо ёки 17оо да кунинг энг иссик вактида ва футбол ишкибозлари ишда вактида утказилмокда,хурматли УФФ рахбарлари футбол ким учун узи уйналади ёки келишилган уйинларни курсатишга уялмокдамисизлар. Хозирги вактда бутун Узбекистон халки жонкуярлик билан ишламокда,хар бир сахоларда катта катта узгаришлар булмокда, мухтаррам Президентимиз кайси вилоятга борса оддий халк билан учрашиб уларнинг дардини ва таклифларини эшитмокда ва шу ишларни килишни барча рахбарлардан талаб килмокда. Лекин факат бу нарса УФФ куринмаяпти.Узбекистон М.Т.Ж. такдири билан кизикмаяпти,булмаса нимага шунча маглубиятдан сунг жамао такдирини факат Бабаян ва унинг штабига ишониб топшириб куйибди,хом сут эмган банда Бабаян хам адашиши ва хато килиши мумкинку,нега бу хатоларни уз вактида тузатиш учун мутахассислар,журналистлар ва ишкибозларни йигиб бахс,мунозаралар олиб бормайсизлар,балки янги фикр ва таклифлар тушар,Бабаян уз хатосини тушиниб ,шунга яраша иш килар,оёгини зурга судраб юрган учта-туртда эркатойидан воз кечар.Ота –боболаримиздан колган ажойиб макол бор МАСЛАХАТЛИ ТУЙ ТАРКАМАС, Хурматли УФФ рахбарлари хали хам кеч эмас,сентябрь ойини кутмасдан хозири соатларда бу хатоларни тузатишга киришиш керак.Шундагина сизлар нонни халол ейаётганлигизни ва узбек халки ва эл-юрт равнаки учун ишлаётганлигизни исбот килган буласизлар.


ANTI BABAYAN I MIRABROR
18:37 19.06.2017

xammasini uqib chiqtim juda tasirli va achinarli .. man Uzbekistonni futbolini qoldirme kuraman lekin rostini aytsam chet eldi futboliga umuman qiziqishim yuq ishonishlariz mumkin shunaqa odam borligiga ... xatto real bilan barsani uyinini xam kurmeman lekin uzbek futboli uynasa ishga xatto bormeman xuddi bayramde kutib olaman afsus qilaman uzimizdi futbolga qiziqqanimga bumasa bunaqa asab qimasdim ...... MIRABROR Uzbek futbolini suvestimol qildi xar yili germanyada dam olib keladi qaysi pullarga??? bunaqa odamlarni bir umr qamoq jazosiga tashash kere xoinlar ....man Uzbekitonim uchun jonimni beraman jonim bilab zashitaga lyuboyidan yaxshi turib beraman yurtim uchun chunki ximoya qilish bu yurtni sharafini ximoya qilish degani man ona vatanim uchun 1 sumsiz javobi bilan uynab beraman futbolchi bulmasam xam chunki manda vatan tuygusi bor Prezdentimiz omon bulsinlar xamma sharoitdi yaratib beryabdilar bundan ortigi bumedi ...iltimos sizlardan jurnalistlar sizlar xar kuni qoralab yozib chiqinglar MIRABRORdi u vatan xoini


Хуршед
16:59 19.06.2017

Хурматли дуcтлар!Уз вактида собик СССРнинг бош, олимпия ва ещлар терма жамооларида катнашган Красницский,Абдураимов, Федоров ,Ан, Хадзипанагиз,Бектошев, Доценко, Алюков ва бошкалар сингари куплаб иктидорларни етиштирган узбек футбол мактабига нима булди?Сифат кани?Хозир хатто Козокистон селекционерлари бизнинг футболчиларимиз билан кизикмай куйишди. Козокистон футболи бизникидан юкори эмас деганлар,умуман уларни футболини курмаган.Улар хозир биздан анча олдинга чикишди.Менимча ислохотларни болалар футболидан бошлаш керак.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!