Ака-ука Ёдгоровларнинг бундай қилмиши туфайли Андижон, Сурхондарё, Навоий ва Фарғона вилоятининг бир неча фуқаролари жабр кўришган.
Аниқланишича, доимий равишда Ўзбекистондан Россияга мажбурий меҳнатга, яъни қулликка жалб қилиш мақсадида одамлар юбориб турилган. Гуруҳ аъзолари бўлган ака-ука Сирожиддин ва Зиёвуддин Ёдгоровлар ўзбекистонликларни Краснодар ўлкасига жўнатиш билан шуғулланишган. Уларнинг Россиядаги шериги эса меҳнат эксплуатацияси билан банд бўлган.
Россия фуқароси ҳар бир ўзбекистонлик фуқаро учун ака-укаларга 300 АҚШ долларидан бериб турган. “Одам савдоси” билан шуғулланган ака-ука Ёдгоровларнинг бундай қилмиши туфайли Андижон, Сурхондарё, Навоий ва Фарғона вилоятининг бир неча фуқаролари жабр кўришган.
Суд жараёнида Сирожиддин ва Зиёвуддин Ёдгоровларга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135- (Одам савдоси) ва 138-моддалари (зўравонлик билан ноқонуний равишда озодликдан маҳрум этиш) билан айб қўйилиб, мос равишда 9 йил ва 8 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.
Шунингдек, Москва шаҳри ва Москва вилоятига ўз ҳамюртларини “ишга” юбориш билан шуғулланган яна бир қашқадарёлик фуқаро Р. Ороловга нисбатан ҳам жиноят иши қўзғатилган.