...
МЕНЮ
ONLINE TV

Обид Асомов Нодир полвонни хотирлади


09:53, 26.11.2016 Шоу-бизнес
 11 182

Жуда содда, кўнгли очиқ, покиза инсон эди раҳматли!

24 ноябрдан 25 ноябрга ўтар кечаси, комик актёр, халқимизга Нодир Полвон номи билан таниш бўлган Нодир Саидалиев вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Маълумотларга кўра, Нодир Саидалиевнинг бир неча кун давомида тоби бўлмаган. 25 ноябрь куни тунги соат 04:00 да эса у ёруғ оламни юрак етишмовчилиги сабабли тарк этган.
 
Актёр сифатида “Дев ва пакана” фильмида, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг “Муҳаббат”, хонанда Жаҳонгир Позилжоновнинг “Бақалоқ” қўшиғига олинган клипдаги роллари билан томошабинларга яхши таниш эди.
 
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов Нодир Саидалиев билан “Дев ва пакана” фильмида биргаликда роль ижро этган. Кеча, 25 ноябрь куни Обид Асомов ҳамкасбининг бевақт вафоти муносабати билан уни ёдга олди.

“Бандамиз , бир дақиқадан кейин нима бўлишимиз факат яратганга аён! Нодир ва мен “Дев билан пакана” фильмида танишгандик. Ўзбекистондаги мана ман деган қирқтача полвонлар ичидан режиссёр Жаҳонгир Қосимов айнан шу йигитни танлаб олиб хато қилмаган экан! Жуда содда, кўнгли очиқ, покиза инсон эди раҳматли! Тўққиз ой бирга ишладик! Натижа ёмон бўлмади! Кино “Киношок” халқаро фестивалида олий совринга сазовор бўлди! Эй, гапирсам гап кўп... Аллоҳ раҳматига олсин ! Оиласига Аллох сабру жамил берсин!”, дейди Обид Асомов ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали.
 
Маълумот учун, Нодир Саидалиев 1979 йили таваллуд топган. Оилали, бир ўғил ва бир қизнинг отаси эди.
  
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Нодир Саидалиевнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.24 ноябрдан 25 ноябрга ўтар кечаси, комик актёр, халқимизга Нодир Полвон номи билан таниш бўлган Нодир Саидалиев вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Маълумотларга кўра, Нодир Саидалиевнинг бир неча кун давомида тоби бўлмаган. 25 ноябрь куни тунги соат 04:00 да эса у ёруғ оламни юрак етишмовчилиги сабабли тарк этган.
 
Актёр сифатида “Дев ва пакана” фильмида, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг “Муҳаббат”, хонанда Жаҳонгир Позилжоновнинг “Бақалоқ” қўшиғига олинган клипдаги роллари билан томошабинларга яхши таниш эди.
 
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов Нодир Саидалиев билан “Дев ва пакана” фильмида биргаликда роль ижро этган. Кеча, 25 ноябрь куни Обид Асомов ҳамкасбининг бевақт вафоти муносабати билан уни ёдга олди.

“Бандамиз , бир дақиқадан кейин нима бўлишимиз факат яратганга аён! Нодир ва мен “Дев билан пакана” фильмида танишгандик. Ўзбекистондаги мана ман деган қирқтача полвонлар ичидан режиссёр Жаҳонгир Қосимов айнан шу йигитни танлаб олиб хато қилмаган экан! Жуда содда, кўнгли очиқ, покиза инсон эди раҳматли! Тўққиз ой бирга ишладик! Натижа ёмон бўлмади! Кино “Киношок” халқаро фестивалида олий совринга сазовор бўлди! Эй, гапирсам гап кўп... Аллоҳ раҳматига олсин ! Оиласига Аллох сабру жамил берсин!”, дейди Обид Асомов ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали.
 
Маълумот учун, Нодир Саидалиев 1979 йили таваллуд топган. Оилали, бир ўғил ва бир қизнинг отаси эди.
  
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Нодир Саидалиевнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.
Умида Якубова

Теглар:Нодир Саидалиев Обид Асомов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!