Сўз устаси бу ҳақда маълум сабабларга кўра, кеч хабар бераётганини айтган.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов олтинчи бор набирали бўлди. Сўз устаси бу ҳақда ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали хабар берди.
Аслида қизалоқнинг туғилганига бир ойдан ошган. Бироқ, сўз устаси бу ҳақда маълум сабабларга кўра кеч хабар бераётганини маълум қилган.
“Болалигимдан ҳинд киноларидан “Сангам”ни яхши кўрганман! Шунинг учун иккинчи қизимизнинг исмини Наргиз қўйганмиз. Гап шундаки, Наргиз қизимиз яқинда иккита ўғилдан кейин қиз набира совға қилди.
Иримчироқман, шунинг учун кичик чилласи чиқиб, энди айтаяпман. Қисқаси, “шестикратный дедушка” бўлдим! Бундан катта бахт бўлмаса керак. Яратганга беҳисоб шукр!”, дейди Асомов.
Эслатиб ўтамиз, сўз устаси Обид Асомов 1963 йил 22 октябрда Тошкентда таваллуд топган. Рафиқаси Дулфуза Асомова билан Дилором, Наргиза, Одилхон, Нозима исмли фарзандларни вояга етказишган.

Умида Якубова