Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров билан унинг таваллуд кунида тушган суратини ижтимоий тармоқларга жойлади.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асамов ҳам шу кечада иштирок этган санъаткорлардан. Қизиқчи бугун ижтимоий тармоқлар орқали Фаррух Зокировга нима совға қилганини маълум қилди.
“Совға масаласида: Шунча тўн кийгизилдики 100 ёшгача ҳам кийиб улгуролмайдилар. Пул берай десам, у нарсадан ўзларида сероб! Шунинг учун ўзим чизган бир расмни совға қилдим. Ҳозир кўримсизгина бўлиб кўринса ҳам 50 йилдан кейин бирорта музейга сотиб юборадилар, агар пул зарур бўлиб қолса! Ё ўзим сотиб оларман, яна ким билади”.
Маълумот учун, Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров ноёб фотосуратлар ва тасвирий санъат асарларини йиғишни хуш кўради. Санъаткорнинг хонандонига кирган кирган киши ўзини тасвирий санъат галереясига тушиб қолгандек ҳис қилса, ажабмас.