8 февраль куни Барак Обама Оқ уйда Италия президентини қабул қилади.
“8 февраль куни Оқ уйда Барак Обама Италия президентини қабул қилади. Серджо Маттарелла 6-13 февралгача АҚШда меҳмон бўлади. Учрашувда ҳар икки томон ДАИШ ва қочоқлар масаласини ҳал қилиш, ҳусусан, ДАИШга қарши кураш ҳамда глобал муаммога айланиб бораётган қочоқлар мааласида ўзаро куч ва имкониятларни сафарбар этиш борасида маслаҳатлашишади. Шунингдек учрашувда Европадаги иқтисодий ҳолат, трансатлантика борасидаги шерикчилик борасида ҳам фикрлар алмашинади”, – дейди Эрнест.