...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитойда 36 кун вайроналар остида ётган кончилар қутқарилди


10:40, 30.01.2016 Олам
 2 679

Қулаб тушган кон ичидан 2 киши қутқарилди, яна икки киши ҳамон вайроналар остида қолмоқда.

36 кун аввал конда юз берган ҳалокат туфайли омон қолган икки кончи қутқарилди, дея хабар беради “News.day.az” нашри. Ҳозирча яна 2 нафар кончи вайроналар тагида экани маълум. Бир ой аввал ҳам ушбу кондан бир неча кончилар қутқарилганди. Қолганлар кончилар билан вайроналар остидан алоқа ўрнатишга муваффақ бўлишган ва уларни қутқариш ишлари олиб борилаётган вақтда кончиларга зарурий озиқ-овқатлар етказиб турилган.

Эслатиб ўтамиз, Шу йилнинг 25 декабрь куни Хитойнинг Шаньдун провинциясидаги “Yurong” компаниясига тегишли кон қулаб тушди. Кон ичида ишлаётган 29 киши ҳам ўшанда вайроналар остида қолиб кетган эди. Орадан 2 кун ўтиб, компания раҳбари ўзини кон ичига ташлаб нобуд қилганди. Сўнгги йил ичида Хитойда қулаган кон вайроналари остида жами 900 дан ортиқ кончилар ҳалок бўлган.
Умида Якубова

Теглар:Хитой Шаньдун Кончилар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!