...
МЕНЮ
ONLINE TV

ОАВ муносабати: Трамп 2 кунга келди, Мирзиёев 4 кунга келади


08:37, 18.11.2017 Жамият
 5 931

Кореяда Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи тарихий экани таъкидланмоқда.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22–25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлиши ҳақида маълумот берган эдик.
 
Ушбу ташриф юзасидан маълумотлар Корея оммавий ахборот воситаларининг кун мавзусига айланганини кузатиш мумкин.
 
“Korea Herald” нашри ҳам Ўзбекистон Президентининг Кореяга ташрифини тарихий воқеа эканини таъкидлаб, айрим жиҳатларга урғу берган.
 
Унга кўра, Корея Республикасига янги Президент сайланганидан сўнг ушбу мамлакатга хорижий давлат раҳбарларидан биринчи бўлиб АҚШ Президенти Дональд Трамп ташриф буюрган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи янги сайланган давлат раҳбари учун иккинчи йирик учрашув бўлиши ҳақида айтилган.
 
Корейс ОАВлари Трампнинг бор-йўғи икки кунга келганини айтиб, Мирзиёевнинг тўрт кунга ташриф билан келаётганига эътибор қаратган. Бу эса икки мамлакатлар ўртасида шаклланган мустаҳкам ҳамкорлик муносабатининг белгиси экани қайд этилган.
 
Бундан ташқари, 2017 йилда икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 25 йил тўлиши ҳам рамзий маънога эга дейилган.
 
Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Парламентида нутқ сўзлаши ҳам ўзаро ишончнинг намойиши бўлиши айтилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Кореяга ташриф 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар