...
МЕНЮ
ONLINE TV

ОАВ: мафия билан алоқалари сабаб Трампга Сиднейда казино қуришга руҳсат берилмаган


16:14, 16.08.2017 Олам
 1 857

Янги Жанубий Уэльс штати полицияси 1987 йилда Дональд Трампнинг хусусий казино қуриш ҳақидаги мурожаатига эътироз билдиришни ҳукуматга тавсия этган.

Австралия оммавий ахборот воситалари қўлида 30 йиллик тарихга эга бўлган ҳужжатлар тўплами бор эканлиги ва унга кўра, Трамп компанияси Сиднейда казино қурилиши бўйича тендерда иштирок этгани ҳақида маълумот берилган. Бу ҳақда “The Australian” газетаси хабар тарқатди.
 
Янги Жанубий Уэльс штати полицияси 1987 йилда ҳукуматга Дональд Трампга казино қуриш ҳуқуқини бермаслик бўйича тавсия берган. Бунинг сабаби сифатида Трампнинг жиноий гуруҳлар билан алоқалари мавжуд эканлигини келтириб ўтишган.
 
Трампнинг Сиднейдаги илк казинони қуриш фикри Штат ҳукумати томонидан барбод қилинган. Казино қурилиши учун тўрт йирик компания гуруҳи кураш олиб борган.
 
Мафия билан алоқалар сабабли Австралия штати маъмурияти казино қуриш фикридан қайтган, Сиднейда дастлабки козинолар 1997 йилда пайдо бўлган.
 
Маълумот учун, АҚШнинг ҳозирги президенти Дональд Трампга қарашли компания Атлантик Ситидаги казиноларга эгалик қилади. Унинг уюшган жиноий тўдаларга тааллуқли эканлиги айтилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Австралия Дональд Трамп Казино 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!