...
МЕНЮ
ONLINE TV

ОАВ: Эрдўғанни ҳақорат қилган фуқароларга нисбатан 1845 та айблов иши очилди


18:44, 02.03.2016 Олам
 2 943

Танқидчиларнинг фикрича, Эрдўған кескин танқидларни ҳам ҳақорат деб ҳисоблайди.

Ражаб Тойиб Эрдўған 2014 йилда ҳокимиятга келгандан буён, уни ҳақорат қилган фуқароларга нисбатан 1845 та айблов иши очилган. Бу ҳақда Туркия Адлия вазири Бакир Боздоғ маълум қилди, дея “The Guardian” хабар берди.

Танқидчилар Эрдўғанни унинг сиёсатидан норозиларни жим бўлишга мажбур қилиш мақсадида, Туркияда мавжуд кам ишлатиладиган қонундан фаолроқ фойдаланишда айблашмоқда. Эрдўғанни ҳақорат қилганликда айбланиб, машҳурлар, журналистлар ва ҳаттоки, мактаб ўқувчилари ҳам судга чақирилган.

Танқидчиларнинг фикрича, Эрдўған унга билдирилган кескин танқидларга ҳам ҳақорат деб қарамоқда, дейилади хабарда.

Бакир Боздоғ парламентда берилган саволларга жавоб берар экан, у 1845 та айблов юзасидан барча ишлар кўриб чиқилади, деб таъкидлади.

“Мени президентимизга нисбатан қилинган ҳақоратларни ўқишга журъатим етмайди”, – дейди вазир.

Туркия жиноят кодексининг 299 моддасида президентни ҳақорат қилиш билан боғлиқ қонунбузарлик учун бир йилдан тўрт йилгача қамоқ жазоси қўлланилиши ҳақида ёзилган, дея ТАСС маълум қилди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Ражаб Тойиб Эрдўған Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!