...
МЕНЮ
ONLINE TV

ОАВ: Анжелина Жоли янги севгилиси билан бир болани асраб олмоқчи


17:10, 26.04.2017 Шоу-бизнес
 6 822

Жоли британиялик сирли бизнесмен билан тўйга тайёргарлик кўрётгани ҳақида миш-мишлар юрибди.

Голливуднинг машҳур жуфтлиги Анжелина Жоли ва Брэд Питт ўртасида расман ажрим жараёни ўз ниҳоясига етмаган бўлса-да, иккала юлдуз ҳам янги ҳаётни бошлаб юборишди. Питт яна учрашувларга чиқмоқда, Жоли эса британиялик сирли бизнесмен билан тўйга тайёргарлик кўрётгани ҳақида миш-мишлар юрибди. Маълум қилинишича, улар Жоли ҳали Брэд билан яшаётган вақтда танишган.
 
Хорижий ОАВнинг хабар беришича, Анжелина Жоли тезроқ суд ишларини якунлаб, янги қаллиғига турмушга чиқмоқчи. Маълумотларга кўра, атриса ва бизнесмен бир болани боқиб олишни режалаштирмоқда.
 
“Энжи ҳар доим яна бир болани асраб олишни хоҳларди, бироқ Питт оиламиз тўлиқ деб ҳисоблаган ва бунга қарши бўлган”, дейди актрисанинг яқини. Унинг янги қаллиғи эса бу истакни қўлламоқда.
 
Анжелинанинг янги йигити ҳақида нега маълумотлар етарли эмаслиги борасида ҳам инсайдер ахборот берди.
 
“Уларнинг учрашуви доимо яширинча ўтади. Жоли янги севгилиси билан омма олдига чиқишдан кўра, ажримни тўлиқ якунлашни хоҳламоқда”.
 
Эслатиб ўтамиз, Анжелина Жоли 2016 йил 20 сентябрь куни Брэд Питт билан ажрашиш учун расман ариза берган эди.
Сумбула

Теглар:Анжелина Жоли Брэд Питт ажрим 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!