...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бухоролик тракторчи сохта ҳужжат билан 500 минг доллар ишлаб топди


16:36, 26.04.2017 Жамият
 9 167

Фойда қилинган даромад 1,8 миллиард сўмни ташкил этди.

Ўзбекистонлик трактор ҳайдовчисига сохта сертификат олгани учун саккиз йиллик қамоқ жазоси берилди. У ўзини врач деб таништириб, ярим миллион доллар ишлаган. Бу ҳақда “РИА Новоcти” нашри хабар бермоқда.
 
Бухоро вилоятининг Олот туманидаги қишлоқларнинг бирида трактор ҳайдовчиси бўлиб ишлаган Қаҳрамон Пўлатов Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “берилган” Бутунжаҳон халқ табобати, шифоркорлари ва психологлари ассоциациясининг сертификатини сохталаштирган.
 
Фирибгар бир йил олдин хусусий клиника очган. Қариндошларини ишга олган. Тергов натижаларига кўра, фойда қилинган даромад 1,8 миллиард сўмни (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича тахминан 500 минг доллар) ташкил этди.
 
Бухоро вилоят суди Пўлатовга энг кам иш ҳаққининг 150 баробарида (тахминан олти минг доллар) жарима ва 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилди. Унинг шериги эса қидирилмоқда.
Мадина Муҳаммадиева

Теглар:Қаҳрамон Пўлатов Қаллоблик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Дадилбек
19:19 26.04.2017

Аввало 500 минг доллар ишлаб топди эмас,фирибгарлик йўли билан ўзлаштирди! Иккинчидан бундай товламачилар хали жуда кўп ва улар хозирча қўлга тушгани йўқ! Учинчидан,то халқимиз ичида олий маълумотли шифокор қолиб,тўрт синфни аранг битирган сохта табибларга ишонч йўқолмас экан,бу хол такрорланаверади!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар