Бу сафар портлашга қўпорувчилар эмас қутқарув хизматининг кечроқ келгани сабаб бўлган.
18 сентябрь куни Нью-Йоркнинг Манхэттен туманида ва Нью-Жерси штатида иккита портлаш содир этилгани ҳақида хабар берилган эди.
Орадан деярли бир ҳафта ўтиб, бугун, 27 сентябрь тонгида Бронксдаги уйда портлаш содир этилди.
Полиция лабораториядаги препаратлар портлашга сабаб бўлган, деб тахмин қилмоқда. Бу ҳақда “Nydailynews.com” хабар бермоқда.
Портлаш оқибатида ўт ўчирувчиларнинг бири ва 4 нафар полициячи жароҳатланган.
Расмийларнинг айтишича, газ чиқаётгани сабаб ерталаб, соат 6:22да Фавқулодда вазиятда қутқарув хизматига чақирув бўлган. Портлаш хизмат ходимлари айтилган манзилга етиб келгач, содир бўлган. Кучли портлаш натижасида уйнинг томи парчаланган ва атроф тутунга тўлган.
“Портлаш бўлган вақтда мен ўғлим билан воқеа жойидан уч мавзе узоқда эдик. Бироқ, бутун бошли бино чайқалганини ҳис қилдик”, деб ёзади гувоҳлардан бири.
Жароҳатланган полиция ходимлари Бронкснинг марказий шифохонасига юборилган. Ўт ўчирувчининг аҳволи ҳақида ўша пайтнинг ўзида бир нима дейиш қийин эди, дейди маҳаллий расмийлар вакили.
Наркотик моддаларнинг уй шароитидаги лабораторияси портлашга сабаб бўлган бўлиши мумкин, дейди полиция ходимларидан бири.
100дан зиёд ўт ўчирувчилар алангани ўчиришга ҳаракат қилди.

Мухторбек Абдуллаев