Байрам сайли вақтида хавфсизликни таъминлаш мақсадида бир неча вертолёт, 80 та юк ташувчи автомобиль ва юзга яқин машина ажратилди.
Шунингдек, сайл вақтида вертолётлар ҳам қисқа масофадаги баландликда туриб хавфсизликни назорат қилиб туришди. Бундан ташқари, 80 та юк ташувчи автомобиллар ва юзга яқин машиналар фавқулодда ҳодиса учун шай қилиб қўйилганди.
АҚШда теракт юзага келиши хавфи бўлганлиги учун назорат янада кучайтирилди. Яқинда ИШИД гуруҳининг нашрларидан бирида айнан миннатдорчилик куни ўтказиладиган сайл теракт уюштириш учун қулай фурсат эканлиги ҳақида маълум қилинганди. Хавфсизлик хизмати ходимлари аввало, экстремистик оқим остида бўлган америкаликларнинг ўзи бу борада катта хавф бўлиши мумкинлигини хабар қилишди.
АҚШда 8 ноябрда ўтказилган сайловда ғалабага эришган Дональд Трампнинг расмий инаугурация жараёнида ҳам теракт уюштирилиши хавфи борлиги хабар қилинмоқда.