Саудия Арабистонига расмий ташриф чоғида бир қатор икки томонла ҳужжатларнинг имзоланиши режалаштирилган.
Назарбоев расмий ташрифни провинция губернатори, шаҳзода Фейсал бен Салмон Ал Сауд билан учрашувдан бошлади. Шундан сўнг, у Мадина шаҳридаги пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) дафн қилинган “Ал-Масжид ан-Набави” масжидида намоз ўқиди.
Масжид зиёратидан сўнг, давлат раҳбари Ар-Риёд шаҳрига келди ва Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бен Абдул Азиз Ал Сауд билан учрашди.
Маълумотларга кўра, ташриф сўнгида икки томонлама муҳим ҳужжатлар имзоланади. Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев Саудия Арабистонининг сиёсат олами вакиллари билан ҳам учрашиши режалаштирилган, дейилади хабарда.