...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нозима Воҳидова ўғлининг тўйида ўзини ҳаётга қайтарган шифокорларга миннатдорлик билдирди


14:39, 29.07.2017 Жамият
 16 700

Журналист Нозима Воҳидова уни ўлим тўшагидан ҳаётга қайтарган шифокорларга ҳам миннатдорчилик билдирди.

Таниқли телебошловчи, “Ўзбекистон” телерадиоканали орқали эфирга узатиладиган “Учбурчак” ток-шоуси муаллифи ва бошловчиси Нозима Воҳидова кеча, 28 июль куни қайноналик шарафига муяссар бўлди. Воҳидова ўғли Беҳрузни уйлантирди.
 
Тошкентдаги “Оқшом” ресторанида бўлиб ўтган тўй оқшомига Ўзбекистон журналистикасининг энг олди ижодкорлари, телевидениенинг пешқадамлари Муҳаббат Ҳамроева, Нилуфар Умрзоқова, Азиза Усмонова, Шоира Рауфбоева ва бир қатор таниқли шахслар, профессор, олимлар, шифокорлар ташриф буюришди.
 
Ўзбек тўйларида келин-куёвнинг оналари сўзга чиқиб, эзгу тилакларини билдириши катта анъанага айланган. Нозима Воҳидова икки ёшга тилак билдириш билан бирга, меҳмонларга алоҳида ташаккурини айтар экан, улар орасида уни ўлим тўшагидан ҳаётга қайтарган шифокорларга ҳам миннатдорлик билдирди. 

Теглар:Нозима Воҳидова Тўй 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар