Денис Истомин учинчи даврада испаниялик Пабло Каррено Буста билан рақобатлашади.
Истомин “Australian open – 2017” мусобақасининг дастлабки даврасида хорватиялик Иван Додигни мағлубиятга учратди. У навбатдаги даврада дунёнинг иккинчи рақамли теннисчиси сербиялик Новак Жоковичга қарши кортга чиқди. Учрашувнинг биринчи сетида Денис рақибига қарши тезкор ўйин намойиш этди ва 7:6 ҳисобида зафар қучди. Учрашувнинг иккинчи ва учинчи сетларини 7:5, 6:2 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилган Новак тўртинчи сетда тай-брекда маҳоратли теннисчимизга қаршилик кўрсата олмади. Сўнгги ҳал қилувчи бешинчи сетда Денис Истомин кучли рақибига нисбатан ҳар томонлама устун эканини исботлади ва 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.
Энди Денис Истомин учинчи даврада испаниялик Пабло Каррено Буста билан рақобатлашади.