...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нима учун яҳудийларнинг фарзанди ўта ақлли бўлади? Фарзанд тарбиясидаги 7 жиҳат


10:51, 08.04.2016 Олам
 8 198

Яҳудийлар ота-оналарнинг фарзанди билан суҳбатда, уларнинг ёнида айтган ҳар қандай ножўя гапи келажакда бирор бир номаъқулликка олиб келиши мумкинлигига ишонишади.

Дунё миқёсида ўз фарзандини яҳудийлардек севадиган одамлар топилмаса керак. Ҳар ҳолда кўплаб тарихий китобларда, ОАВда бу мавзуда минглаб маълумотлар чоп этилган. Уларнинг фарзандга бўлган эътибори ва меҳри жуда юксак жаражада. Руҳшунослар одатда бунда фақат яхшиликни кўришади. Улар “Яҳудийларнинг фарзандлари меҳр ва муҳаббат борасида бошқалардан омадлироқдир”, – деб баҳолашади.

Мутахассислар, яҳудийларнинг ўз фазандларига қўллайдиган тарбия усулларини ёқлашади. Балки ким учундир бу эриш туюлиши мумкин, аммо улар тутаётган йўл доим ўзининг ижобий самарасини бериб келган.

Келинг уларнинг бола тарбиясидаги 7 қоидаси билан танишамиз:

1. Болаларни ўзлари ҳақида бирор ёмон хаёлга боришларига йўл қўймаслик!

Яҳудий миллатига мансуб она ўз фарзандига ҳеч қачон “сен аҳмоқсан, ақлсизсан, бетарбиясан, эпсизсан” деб гапирмайди. Аксинча, у фарзандига ёмон иш қилиб қўйган тақдирда ҳам буни бошқача тарзда тушунтиради ва “Сендек ақлли, одобли бола қандай қилиб бундай ишни қилиб қўйиши мумкин?”, – деб мурожаат қилади. Улар “менинг боламда камчилик йўқ, бўлмайди ҳам” қабилида фикрлайдилар. Албатта, камчилик ҳар қандай инсонда бор, аммо оналар ўз фарзандининг камчилигини кўришса ҳам буни ўзларидан бошқага билдиришмайди.

2. Ўзига ҳос озодликни бериш!

Яҳудийларнинг замонавий тарбия усуллари орасида икки, бир-бирига номутаносиб бўлган усул мавжуд. Булар болани мустақил бўлишига қўйиб бериш ва унга қатъий, жиддий талабларни қўйиш. Ажойиб метафора, шундайми? Буни кенг ва ёруғ ҳонанинг тошданда қаттиқ деворларига ўхшатиш мумкин.
Яҳудий болалар жиддий тарбия усули улар бирор чегарадан ўтиб кетган вақтларида бошланишини билишади.

3. Кичик нарса учун ҳам болани мақташ лозим!

Яҳудий оналар ўз болаларини арзимас, кичик бирор иши учун ҳам мақташади. Бу мақтовлар фарзанд дунёга келган кундан бошланади. Боласининг чизган сурати, айтган гапи, ёд олган бирор шеъри учун ҳам улар ўз фарзандини мақтовларга кўмади. Бу ҳақда бутун қариндошларга хабар берилади. Энг муҳими бу мақтовлар она ва бола ўртасида қолиб кетмайди ва бола ҳаманинг олдида яхши фазилати учун ширин сўзларга, ҳавасли нигоҳларга қувонч билан боқади. Агар эришилган натижа катта бўлса меҳмондорчилик ҳам уюштирилиши мумкин.

Биз ҳам улардан ўрнак олган ҳолда ўзимиз ҳамда фарзандларимизнинг ҳар бир ишидан яхшилик излашга урунсак балки жуда катта натижаларга эришган бўлармидик? Бунинг учун оддий бир ҳийладан фойдаланиш ҳам мумкин. Фарзандингиз сизнинг гапингизни эшитиб турганини билган ҳолда ёнингиздагиларга уни мақтанг. Олимлар бу усулнинг яхши натижа беришини бундан юз йиллар илгари  айтишган.

4. Ўзини тутишига юқори даражадаги жавобгарлик ҳиссини уйғотиш лозим!

Яҳудийлар ота-оналарнинг фарзанди билан суҳбатда, уларнинг ёнида айтган ҳар қандай ножўя гапи келажакда бирор бир номаъқулликка олиб келиши мумкинлигига ишонишади. Шу сабабли ҳам улар айтадиган сўзлари, хатти-ҳаракатларига юқори даражадаги жавобгарлик ҳисси билан қарашади.

5. Оиладаги меҳр ва муҳаббат боланинг руҳий саломатлиги гаровидир!

Яҳудийлар икки инсон эр ва хотин, ота ва она оиланинг асоси экани, уларнинг бир-бирига ўзаро меҳри ва эътибори биринчи ўринда туришини айтишади. Ота-онасининг бир-бирига муносабати мустаҳкам эканини кўрган болалар ўзларини ҳимояланган сезишади. Бундан ташқари уларнинг ўзаро муносабати фарзандлар учун ўрнак бўлади. Кейинчалик, улғайгач, оила қурар чоғда улар айнан ота-онасининг муносабатларидек соф алоқаларни вужудга келтиришга интилишади. 

6. Ота-она бўлишга ўргатишлари лозим!

Ота-она бўлишга яҳудий болалар фарзандли бўлганларига қадар ўргатилади. Никоҳ қураётган қиз она бўлишга, йигит эса ота бўлишга тайёр деб санлади. Уларда европа давлатларидаги каби “ўзи учун яшаш” принципи йўқ. Аёлнинг энг муҳим иши, карьераси унинг уйи, оиласи ва фарзандлари бўлади. Гап шундаки, яҳудийлар ўз фарзандларига оилани катта бир “ташвиш” деб эмас, масъулиятли вазифа, ҳаётнинг маъноси сифатида кўрсатишади. Барча куч оилага сарф этилгач ундан қандай қилиб ёмон фарзандлар етишиб чиқсин?

Мутақил, ажойиб тарбияга эга, омадли болаларни етиштирган яҳудийларнинг тажрибаларидан фойдаланиш истагида кўплар Исроилга ташриф буюришади. Айни вақтда Исроилда ота-оналар бола тарбиясида аҳамият қаратишлари лозим бўлган қонуниятлар, усулар борасида таълим берувчи махсус ўқув курслари бор. Бошқа давлатларда ҳам бу каби курслар бор. Ўқув курслари “рафиқа ва она” ҳамда “эр ва ота” мавзуларида ўтказилади. Энг эътиборли жиҳати улар алоҳида касб сифатида ўқитилади.

7. Болаларни вақтни тўғри сарф этишга ўргатиш!

Яҳудий болалар дангасалик, кўчаларда ўйнаш ва беҳуда суҳбатларга берилиш нима эканини билишмайди. Улар скрипка, инглиз тили, математика, ўқиш, ёзиш кабиларни бир вақтда оз-оздан асталик билан ўрганиб боришади. Болалар бекор ўтирмай доим бирор иш билан машғул бўлишлари лозим, бу улар учун одатий, табиий ҳол саналади. 
Умида Якубова

Теглар:яҳудий фарзанд Фарзанд тарбияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!