Исроил бундан буён “Яҳудийлар миллий давлати” деб юритилади.
Яҳудийлар сўнги вақтларда “Ал-Ақсо” масжиди қадимий яҳудий подшоҳи Соломон (Сулаймон пайғамбар)нинг ибодатхонаси бўлганлигини таъкидлаб, у ерни ўзлаштиришга ҳаракат қилиб келади.
23 июль яҳудийларда миллий фожиа куни сифатида ўтказилиб, бу кун “Тиша бе-ав” (Биринчи ва Иккинчи Қуддус ибодатхоналарига рухсат берилган) дея номланган. Бу кун мусулмонлар учун масжидга кириш тақиқланган.
Матбуот котибининг сўзларига кўра, ушбу радикаллар орасида “Ликуд” ҳукмрон партияси ўта радикал депутати Ехуд Глик ҳам бўлган.
Мусулмонлар дастлаб “Ал-Ақсо” масжидига қараб намоз ўқишган, маълум вақтдан сўнг Каъба қибла қилиб берилган. Шунинг учун “Ал-Ақсо” масжиди ислом оламида юксак қадрланади.
Аввал хабар берганимиздек, 20 июль куни Исроил парламенти Кнессет “Яҳудий характеридаги давлат тўғрисида”ги қонунни қабул қилган эди. Унга кўра, Исроил бундан буён “Яҳудийлар миллий давлати” деб юритилади. Шундан сўнг мусулмон ва яҳудийлар ўртасидаги вазият кескинлашган.