...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нилуфар Усмонова ҳомиласи нобуд бўлиши билан боғлиқ воқеани айтиб берди


16:24, 12.12.2016 Шоу-бизнес
 24 596

“Мен учун эса биринчи ўринда оилам туради. Оилам учун санъатимни четга сураман”, дейди Усмонова.

“Qalampir” лойиҳаси қошида “Қалампирмунчоқ” кўрсатуви тайёрланишидан хабарингиз бор. Кўрсатувнинг аввалги сонларида хонанда Манзура Йўлдошева ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муқаддас Холиқова меҳмон бўлишган эди. Дастурнинг галдаги сонида хонанда Нилуфар Усмонова иштирок этди.
 
3 йилдан буён ТВ ва радиолардан йироқ бўлган хонанда билан суҳбат қизғин руҳда кечди. Нилуфар Усмонова бугунги шоу-бизнес, яратилаётган қўшиқлар ва хонандаларнинг маданияти ҳақида очиқ гапирди. Айни дамда тўртинчи фарзандини кутаётган Усмонова  онасининг 2015 йилнинг декабрь ойида Тошкентда ўтказилган альбом тақдимотини эслаб, шу куни жуда тушкун кайифиятда бўлгани, ўша кун ҳаётида оғриқли из қолдирганини айтди.
 
“Ўшанда онам билан навбатдаги дуэтни куйлаш бахтига муяссар бўлган эдим. Лекин бу қувонч татимаган. Чунки бир кун аввал ҳомилам нобуд бўлган эди. Шу сабабли ўша кунни ҳаётимдаги қора саҳифа, деб биламан.
 
Санъаткорларга мана шундай пайтларда жуда қийин. Бир томонда оила, иккинчи томонда иш. Ҳомиламни йўқотиб, ўз дардим ўзимга етиб турган пайтда саҳнага чиқиб қўшиқ куйлашга базўр куч топганман. Чунки Юлдуз Усмонова менга ишонч билдирган, мен эса шахсий муаммоларимни деб у кишини чорасиз қолдирмаслигим керак эди. Бор кучимни тўплаб, саҳнада табассум билан қўшиқ айтган бўлсам-да, ичимдан нималар ўтгани фақат ўзимга аён”, дейди Нилуфар Усмонова.
 
Хонанда онаси билан муносабатлари ҳақида гапирар экан, Юлдуз Усмонова оиласи ёки фарзандини эмас, аксинча, санъатини танлагани, у учун санъат биринчи ўринда туришини айтди. “Мен учун эса биринчи ўринда оилам туради. Оилам учун санъатимни четга сураман”, дейди Усмонова.
 
Нилуфар Усмонова билан суҳбатни тез орада “Қалампирмунчоқ” кўрсатувида томоша қилишингиз мумкин.
 

Теглар:Нилуфар Усмонова Қалампирмунчоқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!