...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нилуфар Усмонова тўртинчи бор операция столига ётиш арафасида


15:44, 29.12.2016 Шоу-бизнес
 20 174

Буйрагидаги муаммоларга қарамай Нилуфар Усмонова фикридан қайтмади. Хонанда бу ҳақда гап очилишини истамаган бўлса-да интервью давомида жавобдан қочгани йўқ.

Аввалроқ, “Қалампирмунчоқ” кўрсатувининг галдаги сонига хонанда Нилуфар Усмоновани таклиф қилганимиз ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугунги Нилуфар билан аввалгисининг орасида ер билан осмонча фарқ бор. У анча улғайган, қарашлари, фикрлари буткул бошқа. Нилуфар Усмонова бугунги санъаткорларда маданият, этика, эстетика, ўрнак бўлар жиҳатлар қолмаётгани ҳақида куюниб гапирди.
 
Хонанда айни дамда фарзанд кутмоқда. Тўртинчи бор оналик бахтига муяссар бўлиш арафасида турган Нилуфар Усмоновага шифокорлар фарзанд кўришни кечиктириши, унинг саломатлиги бунга жавоб бермаслигини айтишган эди. Буйрагидаги муаммоларга қарамай Нилуфар Усмонова фикридан қайтмади. Хонанда бу ҳақда гап очилишини истамаган бўлса-да интервью давомида жавобдан қочгани йўқ.
 
“Ҳомиладорлик касалли, деб ким айтди? Тўғри, фарзанд дунёга келтириш осон иш эмас, лекин мен шу болаларим учун яшамасам, ким учун яшайман.. Шуларни бағримга босганимда ҳаётнинг бор ғам-ташвиши унут бўлади.
 
Шифокорлар буйрагим сабаб фарзандли бўлишим хавфли эканини айтишди. Лекин уларнинг ваҳималарига ҳам қулоқ соладиган бўлсак, ҳамма нарса йиғиштириб қўйишимизга тўғри келади. Яратгандан ўзимга ҳам, фарзандимга ҳам умр сўрайман ва ҳозирги ҳолатимдан нолимайман”.
 
Хонанда фарзандини дунёга келтириш ҳақида гапирар экан, 2015 йилнинг декабрь ойида ҳомиласи нобуд бўлганини ҳам қўшимча қилди. Маълумотларга қараганда, у яқиндагина Истанбулда бўлиб, шифокорлар назоратидан ўтиб келган.
 
“Истанбулга тез-тез боришимнинг биринчи сабаби ижод бўлса, иккинчиси ҳомиладорлигим. У ерда шифокорларнинг назоратида бўлдим. Боиси тўртинчи бор тиғ тагига кираман. Кесарча кесиш йўли билан фарзанд дунёга келтириш нима эканини аёллар жуда яхши тушунишади”, дейди хонанда.
 
Нилуфар Усмонова Яратган берган ҳомиласини атайин нобуд қилаётганлар, ўз оёғи билан аборт қилдиришга бораётганларни қароридан қайтариш учун ҳар нарсага тайёр эканини айтаркан, фарзандидан кечаётганлардан нафратланишини ҳам қўшимча қилди:
 
“Яратган битган тақдирни бандаси ўчиришга ҳақсиз. У фарзанд дунёга келиш учун яратилганми, демак, у туғилиши керак”.
 
Хонанда Нилуфар Усмонова иштирокидаги “Қалампирмунчоқ” кўрсатувини яқин соатларда томоша қилишингиз мумкин.
 

Теглар:Нилуфар Усмонова Қалампирмунчоқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!