Шоу дастури давомида Николай Басков анъанасига содиқ қолган ҳолда 10 марта кийим алмаштирди.
Одатда Басковни турли башанг костюмларда кўрамиз. Устки кийимларининг антиқа дизайни ва ёрқинлиги борасида Николай Филипп Киркоровдан ҳам ўзиб кетиши аниқ. Аввалроқ, унинг саҳна костюмлари учун Москва шаҳрида алоҳида 3 хонали уй ҳам сотиб олгани ҳақида хабар қилинган эди. Гардероб сифатида хизмат қилувчи уйни Басков яна юзлаб костюмларга тўлдирди.
Бу сафарги шоуда Николай камида 10 марта кийимини алмаштирган ва ҳар сафар кутилмаган образларда намоён бўлган. Саҳнада Басковни Рим императори, Хитой шаҳзодаси ёки жосус образидаги турли кўринишларда кўриш мумкин эди. Қисқа қилиб айтганда, шоу дастурга шундай таъриф бериш мумкин: “Ҳақиқий цирк”.
Концерт давомида Николай Басков Валерия, Ирина Аллегрова, Натали каби кўзга кўринган хонандалар билан дуэт ижро этди. Бу шоуда Россия шоу-бизнесининг энг ёрқин намоёндаларини учратиш мумкин эди. Улар орасида Алла Пугачева ва Максим Галкин, Иосиф Кобзон, Филипп Киркоров, Лев Лешенко, Кристина Орбакайте, Надежда Бабкина, Любовь Успенская, Игорь Николаев меҳмон сифатида ташриф буюришди.