Портлаш оқибатида иккинчи қаватдаги эшиклар бузилган ва ойналар синган. Портлаш ҳақидаги маълумотни маҳаллий хавфсизлик органи ходимлари тасдиқлашди.
Воқеа 10 октябрь маҳаллий вақт билан тунги соат 01:30да рўй берган. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.
Бомба ушбу бинога кираверишга ўрнатилган бўлган. Портлаш оқибатида иккинчи қаватдаги эшиклар бузилган ва ойналар синган. Портлаш ҳақидаги маълумотни маҳаллий хавфсизлик органи ходимлари тасдиқлашди.
“У ерда содир бўлган портлаш бинога катта зарар етказди. Маълум бўлишича, одамлардан ҳеч ким жабрланмаган”, дейди полиция вакили Мартин Карлссон.
Тунги клуб ва унинг кўчаси қуршаб олинди. Воқеа жойида мутахассислар иш олиб бормоқда. Портлаш сабаби аниқланади.