...
МЕНЮ
ONLINE TV

Никки Хейли: “БМТ инсон ҳуқуқлари энг ёмон аҳволда бўлган давлатларга ён босди”


13:21, 06.02.2018 Олам
 2 258

БМТ АҚШ қўллаб-қувватлаётган инсон ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ташкилотлар имкониятини чекламоқда.

Нодавлат ташкилотлар бўйича БМТ  қўмитаси Эрон ва КХДРда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни кузатувчи икки тизим аккредитациясини рад этди Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
 
Маълумот берилишича, бу қўмита “Эронда инсон ҳуқуқларини ҳужжатлаштириш маркази” ва “Шимолий Кореяда инсон ҳуқуқлари бўйича АҚШ қўмитаси”га “консультатив мақом тақдим этмаслик учун овоз берган”.
 
Америка вакиллигининг хабар еришача, бу икки тизим ўз соҳаларида пешқадам ва Эрон ҳамда КХДРда инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича иш олиб борган.
 
“Бу БМТ учун шармандали кундир, Эрон ва КХДРда инсон ҳуқуқлари топталиши ҳимояга эга бўлди. БМТ қўмитаси унга муҳтож бўлганларга кўмак бериш ўрнига, инсон ҳуқуқлари энг ёмон аҳволда бўлган давлатларга ён босди”, дейди АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли. Унинг билдириша, Вашингтон БМТ тизимига махсус нодавлат ташкилотлар кириши учун курашади.
 
Қўшимча қилинишича, қўмитанинг бундай қарори учун Бурунди, Хитой, Куба, Эрон, Никарагуа, Покистон, Россия, ЖАР ва Венесуэла овоз берган. Лекин бу қарор БМТнинг апрелда бўлиб ўтадиган Иқтисодий ва ижтимоий кенгашида қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Қобилжон Раҳимжонов 

Теглар:БМТ АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!