...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жанубий-шарқий Осиё мамлакатлари муаммолари бир стол атрофида ҳал этилади


13:13, 06.02.2018 Олам
 1 952

Сингапур Ташқи ишлар вазири Вивиан Балакришнан АСЕАНга аъзо мамлакатларда амалга ошириш лозим бўлган ислоҳотларни санаб ўтди.

Бугун, 6 февраль куни Жанубий-шарқий Осиё мамлакатлари ассоциацияси (АСЕАН)га аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирларининг Сингапурдаги навбатдан ташқари йиғилиши ўтказилади.
 
Мажлис кундалигига қуйидаги масалаларни муҳокама қилиш киритилган:
 
  • Минтақадаги аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш учун “ақлли шаҳарлар” тармоғини яратиш;
 
  • Терроризм ва трансмиллий жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорликни ривожлантириш;
 
  • Кибер  ва трансчегаравий таҳдидларга қарши жамоавий барқарорликни шакллантириш;
 
  • Жанубий Хитой денгизидаги баҳсли ҳудудлар масаласи;
 
  • Мьянмалик роҳине мусулмонларининг тақдири.
 
Шунингдек, Сингапур Ташқи ишлар вазири Вивиан Балакришнаннинг таъкидлашича, АСЕАНга аъзо мамлакатларда аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш бўйича таклифлар киритилиши кўзда тутилган.
Икром Раҳмон

Теглар:АСЕАН Сингапур 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!