...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрдўғаннинг Римга ташрифи тартибсизликларга сабаб бўлди


12:59, 06.02.2018 Олам
 3 060

Эрдўғаннинг Римда папа Франциск билан учрашуви чоғида курд намойишчилари норозилик билан кўчаларга чиқишди.

Аввалроқ, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Рим папаси Франциск билан Қуддусни муҳокама қилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Кеча, 5 февраль куни Эрдўғаннинг Римга ташрифи курд намойишчилари ва полиция ўртасида тўқнашувларни келтириб чиқарди.
 
Намойишчилар ўзларининг “Эрдўған – жаллод” ёзувли баннерлари билан Рим кўчаларидан Ватикандаги Авлиё Пётр собори томонга юриш ташкиллаштирган.
 
Улар Туркиянинг Африндаги ҳарбий ҳаракатларини ва Эрдўғаннинг папа билан учрашувини қоралаб намойишга чиқишган. Намойишчилар Африндаги вазият оғирлигини, турклар эса аёвсиз қирғин уюштираётганини таъкидлаган.
 
Тўқнашувлар натижасида икки киши оғир жароғатланган ва яна икки киши жамоат тартибини бузгани учун ҳибсга олинган.  
 
Эслатиб ўтамиз, Туркия Суриянинг шимолий шаҳри Афринда маҳаллий жангариларга қарши кураш олиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик.
Икром Раҳмон

Теглар:Ражаб Тойиб Эрдўған Рим папаси намойиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!