Кучли портлаш Нигериядаги “NPDC” давлат компаниясининг Нигерга яқин жойлашган Варри шаҳрида кузатилди.
Мамлакат хавфсизлик хизмати маълумотига кўра, портлаш пайшанба куни кечаси юз берган. Талофат кўлами ва жабрланганлар тўғрисида ҳеч қандай маълумот йўқ. Бахтсиз ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
1990 йил Нигер дельтасида йирик нефть конлари топилганидан буён мазкур ҳудудлар этник гуруҳ аъзолари ўртасидаги келишмовчиликлар ўчоғига айланиб қолди. Нигерия ҳукумат ҳарбийлари ҳамда йирик нефть компанияси ёлланма аскарлари ва этник гуруҳлар ўртасидаги можаролар ҳануз давом этмоқда. Мазкур жиноятчи гуруҳлар қора олтин компанияларига тез-тез ҳужум уюштириб, бегуноҳ одамларни гаровга олишаётир.