Террорчиларни йўқ қилиш вақтида 2 полиция ходими яраланди.
Қозоғистоннинг Республикаси Терроризмга қарши кураш маркази берган маълумотларга кўра, Ақтўбе шаҳрида террорчиларни қўлга олиш бўйича махсус операция якунига етди.
5 июнь куни Қозоғистонда содир этилган террористик ҳаракатларга алоқадор бўлган террорчиларни топиш ва уларни қўлга олиш бўйича махсус операция чоғида уларнинг Некрасов кўчасидаги кўп қаватли уйларнинг бирига яширингани аниқланди. Шундан сўнг, кўп қаватли уй биносидаги аҳоли эҳтиёткорлик билан эвакуация қилинди ва бино ҳар томондан ўраб олинди.
Террорчилар билан олиб борилган музокалар чоғида, улар таслим бўлишни истамасликларини билдиришди ва полиция ходимларига қарата ўқ уза бошлашди. Полиция вакиллари музокалардан сўнг уларни қуролсизлантиришга ҳаракат қилишди, бироқ бу ҳаракат самарасиз кечди. Махсус куч хизмати вакилларининг ҳаракатларидан кейин, кўп қақатли уйдаги хонадонларнинг бирига яширинган 4 нафар террорчи йўқ қилинди.
Маълумотларга кўра, отишма вақтида тинч аҳоли вакилларига зарар етмаган. Террорчиларни йўқ қилиш вақтида 2 полиция ходими яраланган.
Кўп вақатли уйда амалга оширилаётган махсус операция билан бир вақтда мамлакатдаги Мясоедова ва Аринова кўчалари кесишган жойда террористларнинг ҳамтовоқларидан бири милтиқдан полиция патруль экипажи аъзоларига ўқ узди ва икки полиция ходимини яралади. Бу террорчи ҳам полиция ходимлари томонидан йўқ қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 5 июнь куни Ақтўбе шаҳридаги 3 та нуқтада содир этилган отишма вақтида жами 19 киши вафот этди. Улар ичида 4 нафар аҳоли вакили ва 3 нафар ҳарбий хизматчилар бор эди.
Кеча, 9 июнь террористик харакатлар натижасида нобуд бўлганлар хотирасига “Мотам куни” деб эълон қилинган эди. Бундан ташқари, Ақтўбе шаҳри раҳбарияти теракт вақтида вафот этган фуқароларнинг оилаларига 15 минг АҚШ доллари миқдорида компенсация пули тўлаш ҳақида қарорни қабул қилди.