Бразилиялик футболчи операция столига ётқизилади ва “Реал”га қарши жавоб ўйинини аниқ ўтказиб юборади.
Маълумотларга кўра, Неймар тўпиғидан олган жароҳат эвазига операция столига ётқизилади. “AS” нашринниг маълум қилишича, Неймар майдонга икки ойдан сўнг қайтади.
Аввалроқ, шифокорлар бразилиялик футболчида ўнг оёқ тўпиғида чўзилиши ва бешинчи бармоғининг ёрилиб кетиш ташхисини қўйишганди.
Эслатиб ўтамиз, Неймар Франция чемпионати 27-тур доирасида “Марсель”га қарши учрашувда (3:0) рақиб футболчиси билн тўқнашиб кетиб, майдонни замбилда тарк этганди.
Маълумот учун, “ПСЖ” – “Реал” учрашуви 7 март куни Парижда бўлиб ўтади.