...
МЕНЮ
ONLINE TV

Nestle ва Colgate маҳсулот ишлаб чиқаришда болалар меҳнатидан фойдаланишда айбланди


18:26, 30.11.2016 Олам
 3 630

Nestle, Procter&Gamble каби йирик компаниялар болалар меҳнати орқали олинган ҳом-ашёдан фойдаланишда гумон қилинмоқда.

Дунёга машҳур Nestle, Procter&Gamble, Colgate-Palmolive, Unilever, Elevance, Kellogg’s ва бошқа бир қатор йирик компаниялар болалар меҳнати билан олинган материалдан фойдаланган ҳолда тайёр маҳсулот ишлаб чиқаради. Бу ҳақда халқаро ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти хабар қилмоқда.
 
Ҳужжатда келтирилишича, истеъмол маҳсулотлари ва косметик воситалар ишлаб чиқарувчи юқоридаги компаниялар пальма ёғини Индонезиядан олишади. Бу мамлакатда эса болалар 8 ёшдан бошлаб оғир шароитларда ишлайди.
 
Пальма ёғи ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Осиёнинг йирик Wilmar корхонаси 9 та йирик компанияга мазкур турдаги ёғни етказиб беради. Бу корхонадаги аксарият ишчилар эса режадан ташқари ишлаши ва кам маош олиши аниқланди. Ишлаб чиқаришда эса болалар меҳнатидан ҳам фойдаланилган.
 
Халқаро ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари компанияларни инсон ҳуқуқларини поймол қилган ҳолда юқори даромад олишда давом этаётганликда айблади. Бундай айблов Wilmar корхонаси ҳамкорларига ҳам тегишлидир.
 
Wilmar корхонаси бу айбловни тан олган. Аммо унинг ҳамкорлари, яъни мазкур корхонадан пальма ёғи олувчи йирик компаниялар айбловни тан олмаяпти.
 
Рекламаларида ўз маҳсулоти таркибида пальма ёғи борлигини маълум қилувчи Colgate ва Nestle компаниялари эса бир қатор маҳсулотлари таркибида бундай турдаги ёғ мавжуд эмаслигини маълум қилган.
 
Ҳужжатда болаларнинг иш шароити ҳақида тўлиқ тафсилотлар берилган. Маълум бўлишича, 8 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар хавфсизлик ускуналарисиз оғирлиги 12 килограмдан 25 килограмгача бўлган оғир қопларни кўтариб юришга мажбур. Уларнинг аксарияти мактабга бормайди. Аёллар ҳам шундай оғир шароитда меҳнат қилади.
Дурдона Расулова

Теглар:Болалар меҳнати Пальма ёғи Индонезия Wilmar Colgate Nestle 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!