Фойдали қазилмалар баҳоси тушаётгани ҳақидаги маълумот савдо вақтида пайдо бўлди.
Brent нефтига жорий йилнинг июнь ойида қўйилиши керак бўлган қимматбаҳо қоғозлар нархи 2,15 фоизга тушиб кетди. Умумий ҳисобда бир баррель 51 долларга тенг.
Нефтнинг WTI тури учун фьючерс шартномаларининг июнь ойи кўрсаткичлари 2,43 фоизгача тушди. Бир баррель 49 доллар деб баҳоланмоқда.
Маълумот ўрнида, апрелнинг бошида Brent нефтининг бир баррели баҳоси 54 долларгача, WTI турининг бир баррели эса 51 долларгача ошган эди. Электрон савдо маълумотларини Нью-Йорк савдо биржаси эълон қилган.