...
МЕНЮ
ONLINE TV

Назарбоев соғлиғидаги муаммолар сабаб ҳафта давомида расмий учрашувлар ўтказолмайди


13:54, 12.10.2016 Олам
 3 511

Ушбу ҳафтада президент Озарбайжон ва Арманистонга ташриф буюришни режалаштирган эди.

Аввал хабар берганимиздек, Арманистон президенти Серж Саргсян 13 октябрь кунига Нурсултон Назарбоевни расмий учрашувга таклиф этган.
 
Келаётган пайшанба куни Ереванда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси ташкилотига аъзо давлатларнинг “Мамлакат коллектив хавфсизлиги кенгаши” бўлиб ўтади.
 
Ушбу йиғинда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Россия давлатлари иштирок этади.
 
Назарбоев шифохонада даволанаётгани сабаб ушбу йиғинда қатнашолмайди. Кенгашда президент ўрнига мамлакат Бош вазири Қозоғистон номидан вакил сифатида иштирок этади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
 
Президентнинг матбуот котиби Айдос Укибай ушбу ҳафта якунига қадар Назарбоев халқаро йиғинларда қатнашолмаслигини айтган. Шу ҳафтада эса президент Озарбайжон ва Арманистонга ташриф буюришни режалаштирган эди.
 
Айдос Укибай Давлат раҳбарининг шамоллаши билан боғлиқ даволаш жараёни давом этаётгани ва президент соғлиғида бирор хавотирли муаммо йўқлигини айтиб ўтган.
Мухтор Абдуллаев

Теглар:Нурсултон Назарбоев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!