Жаҳон чемпионати саралаш уйинлари босқичининг айрим натижалари қайтадан кўриб чиқилиши мумкин...
Расмий хабарда билдирилишича, ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичининг айрим ўйинларида кузатилган қатор қоидабузарликлар мазкур босқичнинг айрим натижаларини йўққа чиқариши мумкин.
Айнан қайси ўйинлар ҳақида гап кетмоқда, деган саволган Осиё футбол конфедерацияси расмийлари жорий йилнинг 5-сентябрь кунги ўйинлари текшириш-ўрганиш муҳокамасининг “нишони” бўлиб турганини билдиришган. Бироқ айнан қайси жамоалар ўйини назарда тутилаётгани ҳозирча маълум қилинмаган.
Ушбу санада ЖЧ–2018 турнирига Осиё саралаш босқичининг 6 та ўйини бўлиб ўтган. Ўзбекистон–Жанубий Корея ўйини ҳам шулар жумласидан. Барчамизга маълум, ўйин дуранг (0:0) натижа билан тугаб, Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритолмагани билан тугаган эди.
Худди шунингдек мазкур санада бўлиб ўтган: Қатар–Хитой (1:2), Эрон–Сирия (2:2), Ироқ–ВАА (1:0), Австралия–Таиланд (2:1) ва Саудия Арабистони –Япония (1:0) ўйинлар ҳам Осиё футбол конфедерацияси расмийларининг назари остида.
Ўйин ишқибозларининг фикрича, экспертлар Эрон–Сирия ўйини ва унинг натижаларига “шубҳа остида” қарамоқда. Агар бу тахмин рост бўлиб чиқса, Эрон–Сирия ўйини натижалари аниқланган қоидабузарликлар учун бекор қилинса, Ўзбекистон терма жамоасида қандай имконият пайдо бўлади — бу ҳаммани қизиқтирмоқда!
Осиё футбол конфедерацияси ҳозирча шошилинч хулосалардан тийилиб турибди. Улар бу борада ФИФА маъмурияти билан ҳамкорликда аниқ далил-исботлар билан мустаҳкамланган хулосалар бериш илинжида...
Ўзбекистонлик мухлисларнинг ҳам умиди сўнгганича йўқ, уларда ҳам ҳанузгача ИЛИНЖ бор...