
Парвоз ҳафтанинг ҳар чоршанба куни Boeing 767-300ER самолётлари орқали амалга оширилиши белгиланган.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрига юк ташувчи мунтазам авиарейсларни йўлга қўйди. Бу ҳақда МАК Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Юк ташувчи рейслар Навоий шаҳри орқали амалга оширилади. Парвоз ҳафтанинг ҳар чоршанба куни Boeing 767-300ER самолётлари орқали амалга оширилиши белгиланган.
Парвоз жадвали қуйидагича:
- Навоийдан 16:05 да парвоз этувчи самолёт Гуанчжоуга 02:05 да етиб боради.
- Гуанчжоудан 04:05 да парвоз қилувчи самолёт Навоийга 08:45 да етиб келади.
Парвоз вақти маҳаллий вақт билан берилган.