Куни кеча Навоийда Президент айтганидек 120 кишилик илк тўй маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2-3 март кунлари Навоий вилоятига ташрифи давомида бугунги тўйлардаги дабдабани танқид қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қарори чиқиши ҳақида маълум қилган эди.
Куни кеча Навоийда Президент айтганидек 120 кишилик илк тўй маросими бўлиб ўтди.
Навоийлик тадбиркор Нуриддин Ҳабибов тўртта тўйхона ишларини юритади. Даромади ҳам ўзига яраша. Аммо у камтарона тўйни маъқул кўрди. Ўғли Амриддин Раззоқовнинг никоҳ тўйига бир юз йигирма меҳмонни таклиф қилди. Қизилтепа туманидаги “XXI аср” номли тўйхонада ихчам тўй ўтказилди, деб ёзмоқда ЎзА.
Тадбиркор тўйдан олдин ушбу тумандаги мактаб интернати жамоасига Наврўз сайлини ўтказишда ҳомийлик кўрсатган. Қолаверса, байрам тадбири давомида ўқувчиларга ўқув қуроллари, байрам совғалари ҳам улашилган.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи аъзолари эса келин ва куёвга бошқаларга ўрнак бўлгани учун Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиши учун сертификат ва китоблар жамланмасини тақдим этган.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилган. 30 март куни ушбу муҳокама ўз якунига етади.