...
МЕНЮ
ONLINE TV

Навоийда тадбиркор аёллар сони 4150 нафардан ошди


14:04, 21.01.2016 Жамият
 3 768

2015 ўқув йилида касб-ҳунар коллежларини битирган 7 минг 359 нафар қизнинг 800 дан ортиғи тадбиркорлик фаолиятини бошлади.

Навоий вилоятида 2015 йилда хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қуввватлаш учун тижорат банклари томонидан 45 миллиард 900 миллион сўмдан ортиқ кредит маблағлари ажратилди. Натижада тадбиркор аёллар сони 4.150 нафардан ошди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2004 йил 25 майдаги “Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони, Ўзбекистон Республикасининг “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонуни бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда, деб ёзади ЎзА.

Вилоятда касб-ҳунар коллежи битирувчилари бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2014-2015 ўқув йилида касб-ҳунар коллежларини битирган 7 минг 359 нафар қизнинг 800 дан ортиғи тадбиркорлик фаолиятини бошлади. Уларни қўллаб-қувватлаш учун тижорат банклари томонидан қарийб 8 миллиард сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди.

Теглар:Навоий Тадбиркор аёллар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар