Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 6 ноябрь куни Навоий вилоятининг Нурота туманида яшовчи Илҳом Алиев (таҳрирланган) ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 26 октябрга ўтар кечаси номаълум шахс маҳалла ҳудудидаги дала майдонида қаровсиз қолдирилган 55 бош қўй ва эчкиларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Нурота туманида яшовчи Ҳусан Камолов (таҳрирланган) ва Бахтиёр Холдоров (таҳрирланган) содир этганликлари аниқланган. Ўғрилар ИИБ ходимлари томонидан ушланганлар.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.