Зарафшон шаҳар ҳокими вазифасида ишлаётган Бозаров Муҳиддин Муртазаевич Навоий шаҳар ҳокими этиб тайинланди.
Маълум қилинишича, шу кунга қадар Навоий шаҳар ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Ҳалилов Умарбек Яхшимуродович Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси раҳбарлиги тайинланганлиги муносабати билан унинг ўрнига 2013 йил август ойидан буён Зарафшон шаҳар ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Бозаров Муҳиддин Муртазаевич Навоий шаҳар ҳокими этиб тайинланган.
Шунингдек, Зарафшон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Навоий шаҳар ҳокимининг Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Ражабов Анвар Раззоқович Зарафшон шаҳар ҳокими этиб тайинланган.