Велопойгага 3 июнь куни старт берилади.
Хабарингиз бор, Бирлашган Миллатлар Бош Ассамблеяси томонидан “3 июнь – Бутунжаҳон велосипед куни” деб белгиланган.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда велотур ташкил этмоқда. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
“3 июнь Халқаро велосипед куни” сифатида нишонланиб, ушбу байрам илк бор халқаро миқёсда ўтказилади. Велотурда Республикада фаолият юритаётган дипломатик корпус вакиллари, элчихона, ваколатхоналар ходимлари ва бошқалар иштирок этишлари мумкин”, дейилади хабарда.
Велотурга 3 июнь куни Тошкент шаҳар, Тараққиёт кўчасида старт берилади. Рўйхатга олиш соат 7:00 дан 8:00 га қадар давом этади. Велопойга соат 9-00да старт олади.
Қўшимча маълумотлар учун 237-47-44 рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Акмалхон Эшонхонов