...
МЕНЮ
ONLINE TV

НАТО сафига яна бир мамлакат қўшилади


19:27, 10.07.2018 Олам
 5 123

Альянснинг навбтдаги аъзоси ўттизинчи бўлиб сафга қўшилади.

Жорий йилнинг 11-12 июль кунлари Брюссель шаҳрида бўлиб ўтадиган НАТОга аъзо давлатлар раҳбарлари саммитида яна бир мамлакатни альянсга қўшиш таклиф қилинади.
 
“НАТО бўйича иттифоқчилар саммитда Македонияни таклиф қилишни эълон қиладилар. Македония альянсга аъзо ўттизинчи давлат бўлади”, деган Шимолий атлантика альянси Бош котиби Йенс Столтенберг.
 
Эслатиб ўтамиз, Македония НАТО ва ЕИга аъзо бўлиш учун мамлакат номини ўзгартиришига тўғри келди. Икки ташкилотга аъзо бўлиш учун Македония Греция билан давлат номи масаласида келишув имзолади. Келишувга кўра, давлат “Шимолий Македония Республикаси” деб номланади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:НАТО Европа Иттифоқи Македония 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!